Збекистон республикасининг


учун, шу жумладан кейинчалик қурилиш жараёнида, шунингдек


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet316/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   505
учун, шу жумладан кейинчалик қурилиш жараёнида, шунингдек 
тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бажарилган қидирув 
ишлари маълумотлари асосида барпо этилган объект ни ишлатиш 
жараёнида аниқланган камчиликлар учун жавобгар бўлади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларида ёки қидирув ишларида камчили-
клар аниқланган тақдирда пудратчи буюрт мачининг талаби билан 
лойиҳа-смета ҳужжатларини бепул қайта ишлаб чиқиши ва шунга 
мувофиқ зарур қўшимча қидирув ишларини бажариши, шунингдек, 
агар қонунда ёки шарт номада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, 
келтирилган зарарни буюрт мачига тўлаши шарт.
Мазкур модда ҳужжатлар ва ишлардаги камчиликлари учун пудратчи-
нинг жавобгарлигини белгилайди. Лойиҳа-смета хужжатларида ёки қидирув 
ишларида камчиликлар топилганда, пудратчи буютмачининг талабига 
биноан лойиҳа-смета ҳужжатларини қайтадан текин ишлаб чиқишга ва 
унга мувофиқ ҳолда зарур қўшимча қидирув ишларини ўтказишга маж-
бур, шунингдек, шунингдек агар қонун ёки шарт номада бошқача ҳолатлар 
бегиланмаган бўлса, буютмачига етказилган зарарни қоплаши лозим.
Шартномада тарафлар одатда шарт нома бўйича мажбуриятлар бузил-
ганда неустойка (жарима) шаклидаги санкцияни назарда тутадилар. Бун-
дай жавобгарликни лойиҳалашни бошлаш учун зарур бўлган бошланғич 
маълумотларни етказиб бермаслик, ҳужжатларни етказиб бериш мудда-
тини бузганлик, тақдим этилаётган ҳужжатнинг сифати ва таркибини 
бузганлик учун қўллаш кўзда тутилади. Таъкидлаш жоизки, ушбу норма 
лойиҳачи (қидирувчи)нинг ишнинг сифати учун жавогарлигида қандайдир 
чегараларни назарда тутмайди.
ФКнинг 332-моддасига мувофиқ, муайян фаолият турлари билан боғлиқ 
бўлган мажбуриятлар ва мажбуриятларнинг алоҳида турлари бўйича, 
қонунда зарарни тўлиқ қоплаш ҳуқуқи чекланиши мумкин (чекланган 
жавобгарлик). Лойиҳа ва қидирув ишларини бажаришда пудрат шарт-
номасига мувофиқ, қонун пудратчининг жавобгарлигини чегаралаш 
бўйича махсус нормани кўзда тутмайди. Лойиҳа-смета ҳужжатларидаги 
камчилик ва нуқсонлар учун пудратчининг жавобгарлигини чеклашга 
оид муайян ҳолатлар шарт номада назарда тутилиши мумкин.
ФКнинг 650-моддаси биринчи қисмининг диспозитив нормасидан 
фарқли равишда, тегишли бўлмаган лойиҳа ва қидирув ишларини бажариш 


589
учун пудратчининг жавобгарлиги тўғрисидаги шарҳланаётган модданинг 
1-қисмидаги қоида императив тарзда ифодаланган, албатта бундай жавоб-
гарликдан пудратчининг озод қилиниши ёки унинг чегараланиши қонунга 
зид бўлиб, ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Ушбу модда нормасининг тизимли 
таҳлили пудратчининг жавобгарлиги ишнинг ўзида аниқланган камчи-
ликларда эмас, балки қурилиш ишлари бориши оқибатида аниқланган 
камчиликларда, шунингдек мазкур қидирув ишлари ва лойиҳа-смета 
ҳужжатлари асосида қурилган объект ни эксплуатация қилиш жарёнида 
ҳам жавобгарлик юзага келади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларида ёки қидирув ишларида камчиликлар 
аниқланган тақдирда пудратчи буюрт мачининг талаби билан лойиҳа-
смета ҳужжатларини бепул қайта ишлаб чиқиши ва шунга мувофиқ зарур 
қўшимча қидирув ишларини бажариши, шунингдек, агар қонунда ёки 
шарт номада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, келтирилган зарарни 
буюрт мачига тўлаши шарт.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   312   313   314   315   316   317   318   319   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling