Збекистон республикасининг
-модда. Илмий-текшириш ишлари шарт номасидаги
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
699-модда. Илмий-текшириш ишлари шарт номасидаги
натижаларга эришиб бўлмаслик оқибатлари Агар илмий-текшириш ишлари жараёнида пудратчига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар оқибатида натижага эришиш мумкин эмаслиги маълум бўлса, буюрт мачи шарт номада назарда тутилган натижа- ларга эришиб бўлмаслиги аниқлагунча амалга оширилган ишлар қийматини тўлаши шарт, аммо бу қиймат шарт номада кўрсатилган ишлар баҳосининг тегишли қисмидан ортиқ бўлмаслиги лозим. Ўз. Р ФК 699-моддаси илмий-текшириш ишлари шарт номасидаги натижаларга эришиб бўлмаслик оқибатларини ва қоида тариқасида ИТИ шарт номасини бекор қилишни назарда тутади. Бунда мажбурий шарт — пудратчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг бўлишлиги, яъни ИТИ натижаларга эришиб бўлмасликда унинг айбининг йўқлиги ҳисобланади. Шуни инобатга олиш лозимки шарҳланаётган модда ФК 25-боби (341–352-моддалари) умумий қоидаларида кўзда тутилмаган ҳамда илмий- текшириш ишлари ёки тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрат шарт номаси бўйича пудратчининг айби бўлмаслигидан келиб чиқувчи шарт номавий муносабатларни тугатишнинг махсус асосларини белгилайди. Таъкидлаш лозимки, ушбу моддада кўзда тутилган оқибатлар пудрат- чига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар натижасида келиб чиққан бўлса, буюрт- мачи шарт номада назарда тутилган натижаларга эришиб бўлмаслиги аниқлагунча амалга оширилган ишлар қийматини тўлаши шарт, аммо бу қиймат шарт номада кўрсатилган ишлар баҳосининг тегишли қисмидан 608 ортиқ бўлмаслиги лозим. Ушбу ҳолатда сўз натижага эришиш мумкин эмаслигига сабаб бўлган пудратчига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар, шунингдек, олдини олиш мумкин бўлмаган ижодий муваффақиятсизликлар оқибатида юз берган салбий натижа ҳақида бормоқда. Демак, бу императив норма кўра буюрт мачи шарт номада назарда тутилган натижаларга эришиб бўлмаслиги аниқлагунча амалга оширилган ишлар қийматини тўлаши шарт бўлиб, ҳисобланади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling