Збекистон республикасининг


-модда. Пудратчининг мажбуриятлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet323/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   505
698-модда. Пудратчининг мажбуриятлари
Илмий-текшириш ишлари ёки тажриба-конструкторлик ва тех-
нология ишлари пудрат шарт номаси бўйича пудратчи:
буюрт мачи билан келишилган дастур (техника-иқтисодий пара-
метрлар)га ёки мавзуга мувофиқ ишларни бажариши ва натижасини 
шарт номада назарда тутилган муддатда буюрт мачига топшириши;
интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ 
талабларга риоя этиши;
бажарилган ишларда ўзининг айби билан йўл қўйилган, буюрт-
мачининг техникавий топшириғида ёки шарт номада назарда тутил-


605
ган техника-иқтисодий параметрлардан чекинишга олиб келиши 
мумкин бўлган камчиликларни ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан бар-
тараф этиши;
кутилаётган натижаларни олиш мумкин эмаслиги ёки ишларни 
давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, 
бу ҳақда буюрт мачини дарҳол хабардор қилиши;
бундай шарт номалар асосида топширилган натижаларга учинчи 
шахс ларда алоҳида ҳуқуқлар йўқлиги ҳақида буюрт мачига кафолат 
бериши шарт.
Агар илмий-текшириш ёхуд тажриба-конструкторлик ва техно-
логия ишлари шарт номаларида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, пудратчи:
ишларни бажариш жараёнида қўлга киритилган илмий-техника-
вий натижаларни буюрт мачининг розилигисиз эълон қилмаслиги;
ишларни бажариш жараёнида қўлга киритилган ҳуқуқий 
муҳофазага лойиқ натижаларни ҳимоя қилиш чораларини кўриши 
ва бу ҳақда буюрт мачини хабардор қилиши;
буюрт мачига бажарилган ишларда қўлланилган ҳуқуқий 
муҳофазага лойиқ илмий-техникавий натижалардан фойдаланиш 
ҳақидаги махсус лицензияни бериши шарт.
ФК 698-моддаси ИТТКТИ шарт номаси бўйича пудратчининг мажбури-
ятларини белгилайди. Ишни бажариш муддатлари ва уларни бузишнинг 
ҳуқуқий оқибатлари ФК 635-моддаси билан тартибга солинади.
Ушбу ўринда пудратчининг бундай шарт номалар асосида топширил-
ган натижаларга учинчи шахс ларда алоҳида ҳуқуқлар йўқлиги ҳақида 
буюрт мачига кафолат бериш мажбуриятига эътибор қаратиш зарур. 
Ушбу мажбурият шарҳланаётган модда мазмунидан келиб чиқадиган 
учинчи шахс ларга тегишли бўлган интеллектуал фаолиятнинг муҳофаза 
қилинадиган натижаларидан фойдаланиш заруриятини келишиб олиш 
ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш мажбуриятидан келиб 
чиқади.
Бунда кўрсатилган кафолатлар пудратчи томонидан фақатгина маъ-
лум давлатларга (давлат) нисбатан ва муайян шартлар асосида берилади. 
Таъкидлаш лозимки, шарҳланаётган моддада императив шаклда белги-
ланган пудратчи мажбуриятларининг рўйхати тарафлар келишуви билан 


606
қисқартирилиши мумкин эмас, шу билан бирга тарафлар ИТТКТИ шарт-
номаси бўйича пудратчининг қўшимча мажбуриятларини ҳам келишиб 
олишлари мумкин.
Ушбу модда императив норма сифатида пудратчининг илмий-текши-
риш ишлари ёки тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрат 
шарт номаси бўйича мажбуриятларини атрофлича тартибга солади. 
Пудратчи авваламбор, буюрт мачи билан келишилган дастур (техника-
иқтисодий параметрлар)га ёки мавзуга мувофиқ ишларни бажариши ва 
натижасини шарт номада назарда тутилган муддатда буюрт мачига топ-
ширишга ҳамда интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан 
боғлиқ талабларга риоя этишга мажбур ҳисобланади. Ушбу ҳолатда 
учинчи шахс ларга тегишли бўлган муҳофаза қилинадиган интеллектуал 
фаолият натижаларига алоҳида эътибор қаратилган. Башарти, интел-
лектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар учинчи шахс ларга 
тегишли бўлса, уни илмий-текшириш ишлари ёки тажриба-конструк-
торлик ва технология ишлари пудрат шарт номаси бўйича қўллашга 
фақатгина ушбу шахснинг саноат мулкчилиги ва муаллифлик ҳуқуқи 
қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда расмийлаштирилган розилиги 
асосида амалга оширилиши мумкин.
Пудратчи бажарилган ишларда ўзининг айби билан йўл қўйилган, 
буюрт мачининг техникавий топшириғида ёки шарт номада назарда тутил-
ган техника-иқтисодий параметрлардан чекинишга олиб келиши мумкин 
бўлган камчиликларни ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан бартараф этиши 
лозим. Ишни бажариш муддатлари тўғрисидаги шартлар ва уларни бузиш 
оқибатларига нисбатан ФК 635-моддаси қўлланилади.
Умумий қоида тариқасида шарт номани тасодифан бажара олмаслик 
таваккалчилиги буюрт мачи зиммасида бўлади, пудратчи эса, кутилаёт-
ган натижаларни олиш мумкин эмаслиги ёки ишларни давом эттириш 
мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, бу ҳақда буюрт мачини 
дарҳол хабардор қилиши шарт ҳисобланади.
Шу билан бирга пудратчи зиммасига бундай шарт номалар асосида 
топширилган натижаларга учинчи шахс ларда алоҳида ҳуқуқлар йўқлиги 
ҳақида буюрт мачига кафолат бериш мажбурияти ҳам юкланган.
Шарҳланаётган моддада шунингдек, илмий-текшириш ишлари ёки 
тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрат шарт номаси 


607
бўйича пудратчининг мажбуриятларига оид диспозитив нормалар ҳам 
мавжуд. Бундай мажбуриятлар сирасига қуйидагилар киради: биринчи-
дан, ишларни бажариш жараёнида қўлга киритилган илмий-техникавий 
натижаларни буюрт мачининг розилигисиз эълон қилмаслиги; иккинчидан, 
ишларни бажариш жараёнида қўлга киритилган ҳуқуқий муҳофазага 
лойиқ натижаларни ҳимоя қилиш чораларини кўриши ва бу ҳақда буюрт-
мачини хабардор қилиши; учинчидан, буюрт мачига бажарилган ишларда 
қўлланилган ҳуқуқий муҳофазага лойиқ илмий-техникавий натижалардан 
фойдаланиш ҳақидаги махсус лицензияни бериши шарт.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling