Збекистон республикасининг
-модда. Транспорт воситаларини бериш, юк ортиш (тушириш)
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
716-модда. Транспорт воситаларини бериш, юк ортиш (тушириш)
Ташувчи юк жўнатувчига тегишли юкни ташишга яроқли шай ҳолдаги транспорт воситаларини жўнатувчидан қабул қилинган талабнома (буюртма)да, ташиш шарт номасида ёки ташишни таш- кил этиш тўғрисидаги шарт номада белгиланган муддатда юк ортиш учун бериши шарт. Берилган транспорт воситалари тегишли юкни ташишга яроқсиз бўлса, юк жўнатувчи бундай транспортни рад этишга ҳақли. Юк ортиш (тушириш) транспорт ташкилоти ёки жўнатувчи (олувчи) томонидан ташиш шарт номасида назарда тутилган тартибда транспорт уставлари, кодекслари ҳамда уларга мувофиқ чиқарилган қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Юк жўнатувчи (олувчи)нинг куч ва воситалари билан амалга ошириладиган юк ортиш (тушириш) ишлари ташиш шарт номасида назарда тутилган муддатларда, агар бундай муддатлар транспорт уставлари ва кодексларида ҳамда уларга мувофиқ чиқарилган қоидаларда белгилаб қўйилган бўлмаса, бажарилиши керак. 1. Шарҳланаётган модда ташиш шарт номаси бажарилгунга қадар ташувчи юк жўнатувчига транспорт воситасини бериши шартлиги ва тартибини ўрнатади, шунингдек транспорт воситаларини бериш ва юкни ортиш (туши- риш) шартларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди. Моддада ташувчининг қуйидаги мажбуриятлари кўзда тутилади: а) ташувчи юк жўнатувчининг талабномаси (буюртмаси)да кўрсатилган муддатда транспорт воситасини беришга мажбур. Бинобарин, юк жўнатувчи ташувчига транпорт воситасини бериш тўғрисидаги талаб- нома (буюртма)ни барвақтроқ тақдим этиши лозим. Шарҳланаётган моддада талабномани тузишга ва унда кўрсатиладиган маълумотларга нисбатан талаблар қўйилмаган. Талабномада муддатдан ташқари, агар шарт номада белгиланмаган бўлмаса, транспорт воситасини бериш жойи ҳам кўрсатилиши керак. 632 б) тегишли юкни ташишга яроқли шай ҳолдаги транспорт воситала- рини жўнатишни таъминлаш. Бу ерда иккита шарт мавжуд: транспорт воситаси соз бўлиши керак; у юкни ташиш учун яроқли бўлиши лозим. Агарда транспорт воситаси ушбу юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, юк жўнатувчи бундай таранспорт воситасини рад этишга ҳақли. Ушбу моддада кўзда тутилган мажбуриятларни бажармаганлиги учун ташувчи ва юк жўнатувчининг жавобгарлиги ФК 719-моддасида белги- ланган. 2. Юкларни ортиш (тушириш) транспорт ташкилоти ёки жўнатувчи (олувчи) томонидан амалга оширилади. Ортиш (тушириш) тартиби транспорт уставлари, кодекслари ҳамда уларга мувофиқ чиқарилган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда шарт номага асосан белгиланади. Бу каби шарт номаларга фрахтлаш шарт номасини, ташишни ташкил этиш тўғрисидаги ва бошқаларни киритиш мумкин. 3. Шарҳланаётган модданинг охирги қисми юкни ортиш (тушириш) жўнатувчининг кучи ва воситалари билан амалга оширилгандаги муд- датни белгилайди. Жўнатувчи ташиш шарт номасида кўрсатилган муд- датларда ортиш (тушириш)ни амалга ошириши керак. Агарда транспорт уставлари, кодекслари ҳамда уларга мувофиқ чиқарилган қоидаларда бошқа муддат белгиланган бўлса, юкни ортиш (тушириш) транспорт уставлари, кодекслари ҳамда уларга мувофиқ чиқарилган қоидаларга мувофиқ бажарилиши лозим. "Мазкур модда юк ортиш(тушириш)ни ташувчи томонидан амалга оширилиши муддатини аник белгиламайди. Фикримизча, ташувчи юкни ортиш (тушириш)ни транспорт уставлари, кодекслари ҳамда уларга мувофиқ чиқарилган қоидаларда муддат кўрсатилмаган бўлса, оқилона муддатда амалга ошириши керак. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling