714-модда. Умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш
Тижорат ташкилоти томонидан амалга ошириладиган ташиш,
агар қонун ҳужжатларидан ёки ушбу ташкилотга берилган рухсат-
номадан (лицензиядан) унинг ҳар қандай фуқаро ёки юридик шахс
мурожаатига мувофиқ йўловчи, багаж ва (ёки) юк ташиши шарт-
лиги англашилса, умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш
деб эътироф этилади.
Умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш шарт номаси омма-
вий шарт номадир.
1. Шарҳланаётган моддада умумий фойдаланишдаги транспортда
ташишнинг тушунчаси белгиланади. Умумий фойдаланишдаги транс-
портда ташишнинг асосий ўзига хослиги ҳар қандай фуқаронинг ёки
юридик шахснинг мурожаати бўйича ташишни амалга ошириш маж-
буриятидир. Умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш тижорат
ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Шарҳланаётган модданинг
ушбу нормаси бундай ташишнинг нотижорат ташкилотлар томонидан
амалга оширилишини истисно этади.
Бундан ташқари, тижорат ташкилотининг ҳар қандай шахснинг муро-
жаати бўйича ташиш мажбурияти қонун билан ёки ушбу ташкилотга
рухсатнома (лицензия) билан ўрнатилган бўлиши керак.
2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми ушбу шарт номани
оммавий шарт номага киритади. Шунинг билан бирга, умумий фойдала-
нишдаги транспортда ташиш шарт номасига ФК 358 ва 377-моддалари
қоидалари, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича
қонун татбиқ этилади.
629
715-модда. Кира ҳақи
Агар қонун ҳужжатларида бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса,
йўловчи, багаж ва юк ташиганлик учун тарафлар келишуви билан
белгиланган миқдорда ҳақ олинади.
Умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи, багаж ва юк таши-
ганлик учун олинадиган ҳақ транспорт уставлари ва кодексларида бел-
Do'stlaringiz bilan baham: |