Збекистон республикасининг


-модда. Йўловчи, багаж ва юкни элтиб қўйиш муддати


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet341/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   505
717-модда. Йўловчи, багаж ва юкни элтиб қўйиш муддати
Ташувчи йўловчи, багаж ёки юкни белгиланган манзилга транс-
порт уставлари, кодекслари ёки шарт номада назарда тутилган тар-
тибда белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаган тақдирда эса, 
оқилона муддатда элтиб қўйиши шарт.


633
1. Йўловчи, багаж ёки юкни манзилга элтиб қўйиш муддати транс-
порт уставлари, кодекслар ёки шарт номада кўзда тутилган тартибда 
белгиланади. Агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, элтиб қўйиш 
оқилона муддатда амалга оширилиши лозим.
2. Йўловчи ва юкни элтиб қўйиш муддати фарқланиши мумкин. 
Йўловчиларни элтиб қўйишда муддат жадвалга мувофиқ белгиланади. 
Аммо, узрли сабаблар бўлганда муддат бошқа вақтга ўтказилиши мум-
кин. Бундай ҳолатларда ташувчи йўловчи, багаж ва юкнинг кечикиб 
элтиб қўйилганлиги учун жавобгарликдан озод этилади. Ҳаво кодекси-
нинг 117-моддаси йўловчи, багаж ёки юк ташишнинг кечиккани учун 
ташувчи — агар у кечикишнинг олдини олиш учун барча чораларни 
кўрганлигини ёки бу чорларни кўришнинг иложи бўлмаганлигини исбот-
лаб бера олмаса — жавобгар бўлишлигини белгилайди.
718-модда. Ташишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича 
жавобгарлик
Ташишдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаган ёки 
тегишли суратда бажармаган тақдирда, тарафлар ушбу Кодексда, 
транспорт уставлари ва кодексларида, шунингдек тарафларнинг 
келишувида белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Транспорт ташкилотларининг йўловчилар ва юк эгалари билан 
ташувчининг қонунда белгилаб қўйилган жавобгарлигини чеклаш 
ёки бартараф этиш ҳақидаги келишувлари ҳақиқий эмас.
1. Шарҳланаётган модда ташишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар 
бўйича жавобгарликнинг умумий қоидаларини белгилайди. Мазкур кодекс-
нинг 719–721-моддаларида, транспорт уставлари, кодекслар шунингдек 
тарафларнинг келишувларида ташувчи жавобгарлигининг келиб чиқиш 
асослари, унинг ҳажми ва миқдори аниқ белгилаб кўйилган. Масалан, 
Ҳаво кодексининг 113–118-моддаларида ҳаво транспортида ташишда 
ташувчининг мажбуриятларининг асоси ва ҳажми белгиланган. Темир 
йўл транспорти ташкилотининг жавобгарлиги «Темир йўл транспорти 
тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасида кўзда тутилган. Темир йўл транс-
портида ташиш шарномаси бўйича тарафларнинг жавобгарлиги Вазир-
лар Маҳкамаси томонидан 2008 йил 23 октябрда № 232-қарор билан 


634
тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг темир йўли Уставининг 
IX бобида ҳам белгиланган.
2. Ушбу модданинг 2-қисми ташувчининг қонунда белгилаб қўйилган 
жавобгарлигини чеклаш ёки бартараф этишга йўл қўймайди. Жавобгар-
ликни чеклаш ёки бартараф этишни кўзда тутувчи ҳар қандай келишув 
ҳақиқий эмас. Ҳаво транспортида ташишга оид худди шундай норма 
Ҳаво кодексининг 119-моддасида мавжуд.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling