Збекистон республикасининг


-модда. Ҳисобварақдан пул маблағларини ўчириш асослари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet405/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   505
783-модда. Ҳисобварақдан пул маблағларини ўчириш асослари
Банк ҳисобварақдан пул маблағларини мижознинг топшириғи 
асосида ўчиради.
Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини 
ўчиришга суднинг қарори билан, шунингдек ушбу Кодексда ёки 
бошқа қонунда белгилаб қўйилган ёхуд банк билан мижоз ўртасидаги 
шарт номада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
1. Умумий қоидага кўра одатда, маблағлар ҳисобварақдан фақат 
мижознинг топшириғига мувофиқ ўчирилиши мумкин.
2. Мижознинг топшириғисиз унинг ҳисобварағидан пул маблағларини 
ўчириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: а) суд қарори асосида; 
б) ФК ёки бошқа қонун ҳужжатлари назарда тутилган ҳолларда; в) банк 
ва мижоз ўртасидаги шарт номада назарда тутилган ҳолларда.
Акцептсиз ҳисобварақдаги маблағларни ўчириш мижознинг контр-
агенти билан тузилган шарт номада ҳам кўзда тутилган бўлиши мумкин. 
Бундай шарт номани қўллаш учун тўловчи ўзининг банки билан тегишли 
келишувга эришган бўлиши керак ва бу келишув банк ҳисобварағи 


750
шарт номасига киритилган қўшимча сифатида баҳоланиши мумкин (ФК 
776-моддаси).
Ўзбекистон Респуб ликасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида 
Низомга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда тўловчиларнинг ҳисоб рақамларидан 
маблағларни акцептсиз ҳисобдан чиқариш амалга оширилади: а) иссиқлик 
энергияси учун ҳисоб-китобларда. Бу ҳолда сотилган иссиқлик энергияси 
учун тўлов топшириқномаси ва ҳисобварақ-фактура етказиб берувчи 
томонидан истеъмолчига хизмат кўрсатадиган банкка қўйилади; б) талаб-
номага даъво суммасини тан олиш тўғрисида қарздор ёзма жавобининг 
асл нусхаси илова қилинган тақдирда. Бошқа ҳужжатларнинг (дебитор-
лик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси, бажарилган 
ишлар (хизматлар) тўғрисида далолатнома ва ҳоказоларнинг) талабномага 
илова қилиниши акцептсиз ҳисобдан чиқариш учун асос бўла олмайди; 
в) банклар томонидан — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 
кредитлар бўйича қарз ўз вақтида сўндирилмаганида, қарздорларнинг 
бошқа банкларда очилган иккиламчи ҳисоб рақамларида.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling