Збекистон республикасининг


-модда. Банкнинг ва мижознинг муқобил талабларини


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet404/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   505
782-модда. Банкнинг ва мижознинг муқобил талабларини
ҳисобга олиш
Банкнинг ҳисобварақни кредитлаш ҳамда банк хизматлари учун 
ҳақ тўлаш билан боғлиқ ҳолда мижоз олдига қўйиладиган пул тала-
блари, шунингдек мижознинг пул маблағларидан фойдаланганлик 
учун фоизлар тўлаш ҳақида банк олдига қўядиган талаблари, агар 
банк ҳисобварағи шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, бир-бирларининг талабларини ҳисобга олиш йўли билан 
бекор қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талаблар банк 
томонидан ҳисобга олиниб, у талаблар ҳисобга олинганлиги тўғрисида 
мижозга банк ҳисобварағи шарт номасида белгилаб қўйилган тар-
тибда ва муддатларда, бордию тегишли шартларни тарафлар кели-
шиб олишмаган бўлса, банклар одатда тегишли ҳисобварақдаги пул 
маблағларининг ҳолати тўғрисида мижозларга ахборот берадиган 
тартибда ва муддатларда ахборот бериши шарт.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида санаб ўтилган ҳолларда 
ўзаро пул мажбуриятлари ҳисобга олиш йўли билан (ФК 343-моддаси) 


749
агарда шарт номада бошқача ҳолат кўрсатилмаган бўлса бекор қилинади. 
Бошқа ҳолларда ФКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган тар-
тибда ҳисоб-китобни амалга ошириш қоидалари қўлланилади (ФК 779, 
781-моддалари).
2. Ҳисобга олиш йўли билан мажбуриятни бекор қилиш ташаббус-
кори бўлиб банк ҳисобланади ва унинг зиммасига ҳисобга олиш амалга 
оширилганлиги ҳақида мижозга маълум қилиш масъулияти юклатилади. 
Бундай маълумот бериш тартиби ва муддати шарт номада келишилган 
бўлиши лозим. Бундай келишув мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳисобга 
олинганлик ҳақидаги маълумот мижозга ҳисобварақдан бериладиган 
навбатдаги кўчирма билан биргаликда юборилади.
3. Муқобил бир хил мажбуриятларни узиш учун ҳисобга олиш усули-
дан фойдаланиш ҳуқуқи ФК 343-моддасига мувофиқ ҳар иккала ҳуқуқий 
муносабат иштирокчисига тегишлидир ва банк буни амалга оширмаган 
ҳолларда мижознинг ўзи банкка муддати етиб келган муқобил пул маж-
буриятларини ҳисобга олиш ҳақида ариза бериши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   400   401   402   403   404   405   406   407   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling