Збекистон республикасининг


-модда. Ҳисобварақда турган пул маблағларидан банкнинг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet403/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   399   400   401   402   403   404   405   406   ...   505
781-модда. Ҳисобварақда турган пул маблағларидан банкнинг 
фойдаланганлиги учун фоиз тўлаш
Агар банк ҳисобварағи шарт номасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, банк ҳисобварақда турган пул маблағларидан 
фойдаланганлиги учун мижозга фоизлар тўлайди, уларнинг суммаси 
ҳисобвараққа киритиб қўйилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган фоизлар банк томо-
нидан банк ҳисобварағи шарт номасида белгиланадиган миқдорда, 
шарт номада тегишли шартлар назарда тутилмаган тақдирда эса — 
одатда банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар юзасидан 
тўлайдиган миқдорда тўланади.
Фоизлар суммаси банк ҳисобварағи шарт номасида назарда тутил-
ган муддатларда, бундай муддатлар банк ҳисобварағи шарт номасида 
назарда тутилмаган ҳолларда эса — йилнинг ҳар чораги тамом 
бўлгач, ҳисобвараққа киритиб қўйилади.
1. Банк ҳисобварағи шарт номасида қуйидаги шартлардан бири кўзда 
тутилган бўлиши мумкин: а) банк ҳисобварағида қолган пул маблағи 
учун мижозга ҳақ тўлашга мажбур; б) банк ҳисобварақда қолган пул 


748
маблағи учун мижозга ҳақ тўлашга мажбур эмас. Юқорида санаб ўтилган 
шартларнинг биронтаси мавжуд бўлмаган тақдирда ФК 781-моддасининг 
1-қисми қўлланилади ва банк мижознинг ҳисобварағида қолган пул 
маблағлари учун тегишлича ҳақ тўлайди.
Мижозга тўланадиган ҳақ қоида тариқасида йиллик фоиз тариқасида 
ҳисобланади. Тўланадиган ҳақ миқдори мижоз ҳисобварағига ҳар чоракда 
кирим қилинади. Шартномада фоизларни ҳисоблаш ва тўлашнинг бошқача 
тартиби ҳам белгиланиши мумкин.
2. Агар шарт номада ҳисобварақда қолган пул маблағлари учун фоиз 
тўловлари миқдори аниқ кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда мижознинг пул 
маблағларидан фойдаланганлик учун тўланадиган фоиз миқдори талаб 
қилиб олингунга сақланадиган омонатлар бўйича аниқланади (ФК 
763-моддаси).
3. Муқобил тўлов мажбуриятлари мавжуд бўлган ҳолларда ҳисобга 
ўтказишга йўл қўйилади (ФК 782-моддаси ва унинг шарҳига қаранг).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   399   400   401   402   403   404   405   406   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling