Збекистон республикасининг


-модда. Бошқа шахс нинг манфаатини кўзлаб битим тузиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet451/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   505
828-модда. Бошқа шахс нинг манфаатини кўзлаб битим тузиш
Бошқа шахс нинг манфаатини кўзлаб тузилган битим бўйича 
мажбуриятлар битим тузилишидан манфаатдор бўлган шахс мазкур 
битимни маъқуллаган пайтдан бошлаб унга ўтади, башарти бошқа 
тараф мажбуриятларнинг бундай ўтишига эътироз билдирмаса ёки 
битимни тузиш пайтида битим бошқа шахс нинг манфаатини кўзлаб 
тузилганлигини билган ёхуд билиши лозим бўлган бўлса. Бундай битим 
бўйича мажбуриятлар битим тузилишидан манфаатдор бўлган шахсга 
ўтганида, ушбу битим бўйича ҳуқуқлар ҳам шу шахсга берилиши зарур.
Битим тузган шахс бошқа шахс нинг манфаатларини кўзлаб амалга 
оширилган фаолият туфайли қилган харажатлари қоплангунча 
ҳуқуқларни топширишни кечиктириб туриши мумкин.
Мазкур бобда (ФК 47-боб) битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни 
манфаатдор шахсга ўтиш тартиби тартибга солинган, бу муносабат-
лар вакиллик институт нормалари билан ва хизмат кўрсатиш, ишларни 
бажариш ва бошқа тегишли институтлари билан батафсил тартибга 
солинган. Шу муносабат билан ФК 132 ва 828-моддалари тегишинча 
уммий ва махсус нормаларни ифодалайди.
4
Шарҳланаётган модданинг 
4 См. Комментарий к гражданскому кодексу Республики Узбекистан. Т. 1 
(часть 1.) — Т. «Vektor press», 2010. с. 328–329.


830
1-қисми битим бўйича жавобгарликни ким бўйнига олади саволига жавоб 
беради-уни амалга оширган шахсми ёки унинг манфаатларида амалга 
оширилган шахсми. Бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб битим бўйича 
мажбуриятлар бир вақтда иккита шарт бўлганда манфаатдор шахсга 
ўтади. Биринчиси. Агар, битим бу шахс томонидан тасдиқланган бўлса. 
Масалан, шунга ўхшаш муносабатлар акционерлик жамиятини ташкил 
этишда ҳам туғилиши мумкин — муассислари, одатда, ҳали у рўйхатдан 
ўтгунга қадар ҳам жамият учун муҳим битимлар тузадилар. Барча ушбу 
битимлар бўйича солидар жавобгарликни муассислар ўз бўйнига оладилар. 
Агар, акционерларнинг умумий йиғилиши муассислар ҳаракатларини 
маьқуллаган ҳолатдагина улар томонидан амалга оширилган битмнинг 
томони сифатида жамиятнинг ўзи шаклланади.
5
Иккинчиси. Бегона 
шахс нинг манфаатини кўзлаб, унинг манфаатлари йўлида содир этилган 
шахсга нафақат у томонидан битимни маьқулланиши шартини, балки агар 
бошқа томон (кредитор) бундай ўтишга қаршилик қилмаса ёки битмни 
тузишда битм бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб тузилаётганлигини 
билган ёки билиши лозим бўлган бўлсагина битим бўйича мажбурият-
лар манфаатдор шахсга ўтади. Манфаатдор шахсга шундай битм бўйича 
мажбуриятларни ўтишида шу битмлар бўйича ҳуқуқлар ҳам унга ўтади.
Шу ўринда яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, мазкур нормалар ФК 
23-боби мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши қоидаларига ҳавола қилади.
2. Қонун чиқарувчи ҳаракатланаётган шахс нинг бегона шахс нинг 
манфаатини кўзлаб қилган фаолияти муносабати билан сарфлаган хара-
жатларини қоплаш пайтигача бўлган ҳуқуқларини ўтказишни тўхтатиб 
туриш ҳуқуқини кўзда тутади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling