Збекистон республикасининг


-модда. Топшириқсиз қилинган ҳаракатлардан манфаатдор


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet452/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   448   449   450   451   452   453   454   455   ...   505
829-модда. Топшириқсиз қилинган ҳаракатлардан манфаатдор 
шахс нинг мажбуриятлари
Топшириқсиз қилинган ҳаракатлардан манфаатдор бўлган шахс 
унинг манфаатларини кўзлаб иш олиб борган шахсга зарур харажат-
ларни ва бошқа ҳақиқий зарарни қоплаши шарт. Мазкур мажбурият 
5 Комментарий части 1 Гражданского кодекса Российской Федерации для 
предпринимателей. — М. Фонд «Правовая культура», 1995. с. 212.


831
бошқа шахс нинг манфаатлари йўлидаги ҳаракатлар оқилона бўлиб, 
бироқ кўзланган натижага эришилмаган ҳолларда ҳам сақланиб 
қолади. Лекин бошқа шахс нинг мол-мулкига зарар етказишнинг олди 
олинган ҳолларда ўрнини қоплаш ҳақининг миқдори мол-мулкнинг 
қийматидан ошиб кетмаслиги керак.
Агар шахс нинг ҳаракатлари бевосита бошқа шахс нинг манфа-
атларини таъминлашга қаратилган бўлмаса, шу жумладан уларни 
амалга оширган шахс ўз манфаатларимни кўзлаб ҳаракат қиляпман 
деб хато ўйлаган ва унинг ҳаракатлари бошқа шахс нинг асоссиз бойиб 
кетишига олиб келган ҳолларда ҳам ушбу Кодекснинг 58-бобида 
назарда тутилган қоидалар қўлланади. Бошқа шахс нинг манфаат-
ларини кўзлаб қилинган ҳаракатлар унинг тадбиркорлик фаолияти 
доирасига кирган тақдирда, бу шахс ҳақиқий зарарнинг ўрнини 
қоплаш билан бир қаторда тегишли миқдорда ҳақ тўланишини ҳам 
талаб қилишга ҳақли.
Бошқа шахс нинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилган шахс нинг 
манфаатдор шахс маъқуллаганидан кейинги ҳаракатлари муносабати 
билан қилган харажатлари ва кўрган бошқа зарарлари тегишли 
турдаги шарт нома тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ қопланади.
Шарҳланаётган модда бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб 
топшириқсиз ҳаракат қилишнинг моҳиятини очиб беради. Ушбу маж-
бурият шарт номадан ташқари ҳимоя қилувчи ҳуқуқий муносабат бўлиб, 
бунга биноан бир шахс — қарздор реал зарарни қоплаши ва қонун, иш 
муомаласи одатлари ёки келишувда кўзда тутилган ҳақни бошқа шахс га — 
кредиторга охирги ҳаракатини топшириқсиз, унинг мулкини ёки шахсига 
етадиган зарарни бартараф этиш мақсадида бошқа кўрсатма ёки олдиндан 
ваьда қилинган унинг розилигисиз амалга ошириши шарт, бунда унинг 
мажбуриятларини ижро этиш ёки натижасидан қатьи назар ҳуқуққа хилоф 
бўлмаган манфаатлари йўлида, агар улар аниқ фойдадан ёки қарздорнинг 
аниқ ёки тахминий мақсадидан келиб чиқиб, ғамхўрлик ва эҳтиёткорлик 
билан ишнинг ҳолатлари бўйича зарурият билан амалга оширилади.
Шу ўринда бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат 
қилиш бажарилиши натижасида кредиторда зарар туғилиши мумкин. 
Шундай қилиб, кўриб чиқилаётган мажбурият фақатгина кредитор томонда 
мулкий зарар бўлгандагина туғилади. Қоплаш зарур бўлган мулкий зарар 


832
кредиторнинг соғлигига шикаст етказиш, унинг мулкини йўқотиш ёки 
шикаст етиши, ҳамда ўз маблағларидан сарфлаши натижасида қарздор 
манфаатини кўзлаб у ёки бу ҳаракатни ўзаро амалга ошириши натижа-
сида туғилиши мумкин.
6
Юқорида баён қилинганларга асосланиб шуни таькидлаш мумкинки, 
бу ерда туғилаётган ва ушбу модда жавоб бераётган биринчи масала 
бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб ҳаракат қилган шахсга у томонидан 
қилинган харажатлар қопланиши масаласидир. Кўришимиз мумкинки, биз 
бу саволга ижобий жавоб оламиз: манфаатдор шахс унинг манфаатларини 
кўзлаб ҳаракат қилган шахсга у томонидан сарфланган харажатлар ва 
кўрилган зарарларни қоплаши лозим, мустасно сифатида бу харажатлар 
ва зарарлар унинг маьқулламаганидан кейинги ҳаракатлари натижасида 
туғилган бўлса қопламайди.
Манфаатдор шахс ҳаракатланётган шахсга сарфланган харажатларини 
қоплаши шарт, лекин ҳаммасини эмас, фақатгина зарурийларини. Айнан 
шу ўринда ҳаракатланаётган шахс нинг эҳтиёткорлиги ётади, яьни у 
ҳаддан ташқари кўп харажатлар қилмаслиги керак. Шунингдек, манфаат-
дор шахс унинг реал зарарини ҳам қоплаши зарур. Реал зарар сифатида, 
масалан, соғлигига шикаст етиши ҳамда ҳаракатланаётган шахсга тегишли 
мулкка зарар етиши тушунилади. Агар, зарар ҳаракатланаётган шахс-
нинг соғлигига шикаст етиши натижасида бўлса, бунда у қопланиши 
керак. Аммо манфаатдор шахс, масалан, бой берилган фойдани қоплаши 
шарт эмас. Реал зарар ва харажатлар ҳақидаги масала ҳал қилинаётганда 
бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб қилинган ҳаракат ижобий натижага 
олиб келишини тахмин қилишнинг аҳамияти йўқ. Бу шуни англатадики, 
ҳаракатланаётган шахс, масалан, бошқа шахс нинг мулкини ёнғиндан 
қутқараётиб, бу мулкни ҳақиқатда қутқара олган ёки йўқлигидан қатьи 
назар кўрилган зарарни қоплатиш ҳуқуқига эга. Лекин, бошқа шахс нинг 
мулкига етказилаётган зарарни бартараф этишга қаратилган қутқариш 
бўйича ҳаракатлар бўлса, қоплашнинг миқдори қутқарилаётган мулк-
нинг қийматидан ошиб кетмаслиги лозим. Масалан, фуқаро ёнаётган 
6 См. Свалова Н. А. Обязательства вследствие действий в чужом интересе без 
поручения: Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата 
юридических наук. — Екатеринбург, 2008. с. 17, 18.


833
уйдан (музейдан) суратни асраб қолишга ҳаракат қилиб кўрди, лекин 
бунга муваффақ бўлмади-сурат ёниб кетди ва бунда унинг қўли қаттиқ 
куйиб қолди. Бу ҳолатда фуқаро куйган қўлини даьволаш харажатларини 
талаб қилишга ҳақли, лекин у асраб қолишга ҳаракат қилган суратнинг 
қиймати чегеарасида.
2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида мустаҳкамланган шартлар 
бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилиш ва бошқа 
бир қанча фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар мажбуриятлари ўртасида 
уларни фарқлаш учун асослар бўлиб ҳисобланади, жумладан, асоссиз 
бойиш ва ҳадя мажбуриятларидан. Масалан, агар шахс ҳаракатини амалга 
ошираётиб бу ҳаракатларни ўз манфаатларим йўлида амалга ошираяпман 
деб ўйласа ( ёнғиндан ўз мулкимни қутқараяпман деб ўйлаб кўп қаватли 
уйдан нарсаларини чиқарса) ва бу бошқа шахс нинг асоссиз бойишига 
олиб келса, томонларнинг бу муносабатларига бегона шахс нинг манфаа-
тини кўзлаб ҳаракат қилиш мажбурияти ҳақидаги эмас, балки асоссиз 
бойиш ҳақидаги қоидалар (ФК 58-боб) қўлланилади.
7
Бегона шахс нинг манфаати йўлида ҳаракатланаётган шахсга етказил-
ган зарарни қоплаш тартибини қатьий белгилаб, ФК 829-моддаси бой 
берилган фойда ва олинмаган даромадларни истисно этиб, фақатгина реал 
зарарни қоплаш зарурлигини аниқ белгилаб бермоқда. Ушбу қоида тўла 
адолатлидир, чунки бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб амалга оширила-
диган ҳаракатлар, қандайдир моддий фойда ёки даромад олиш мақсадида 
эмас, балки унинг мазмунидан ҳам келиб чиқиб айтиш мумкинки, айнан 
манфаатдор шахс нинг мулкига ёки шахсига етказилиши мумкин бўлган 
зарарни бартараф қилиш ёки бошқа ҳуқуққа хилоф бўлмаган манфаат-
ларига қаратилган бўлиши керак. Лекин, бегона шахс нинг манфаатини 
кўзлаб ҳаракатланаётган шахс нинг ҳаракатлари барибир манфаатдор 
шахс учун ижобий натижага олиб келса, у мукофот олиш ҳуқуқига эга, 
аммо бу ҳуқуқ фақатгина қонун, манфаатдор шахс билан келишув ёки 
иш муомаласи одатларида кўзда тутилган бўлса.
Шундай қилиб бу ерда манфаатдор шахс нинг мукофот тўлаш маж-
бурияти фақатгина бир вақтнинг ўзида иккита шарт мавжуд бўлсагина 
7 См. Гражданское право. Том III. Учебник для вузов (академический курс)/ отв. Ред. 
М. К. Сулейменов, Ю. Г. Басин. — Алматы, 2004. с. 55–56.


834
юзага келади. Биринчидан, бегона шахс нинг манфаатини кўзлаб ҳаракат 
қилиш манфаатдор шахс учун ижобий натижага олиб келган бўлиши керак. 
Агар аниқ оқилона кўрилган чораларга қарамасдан улар натижа бермаса, 
шахс нинг реал зарарни ёки зарурий харажатларни қоплаш мажбурияти 
чекланади. Иккинчидан, мукофот тўлаш учун қонун, манфаатдор шахс 
билан келишув ёки иш муомаласи одатларида кўзда тутилган бўлиши талаб 
этилади. Масалан, манфаатдор шахс нинг унинг фойдасига бажарилган 
ишларни маьқуллаши ҳолатида томонларнинг муносабатларига пудрат 
шарт номаси қоидалари, жумладан ушбу шарт номанинг ҳақ бараваридаги 
нормаси ҳам қўлланилади.
8
3. Келтирилган қоидалар фақатгина манфаатдор шахс нинг маьқул-
лашигача амалга оширилган ҳаракатлар натижасида юзага келган зарар 
ва харажатларни қоплашга татбиқ этилади. Шундай маьқуллашдан кейин 
кўрилган зарарлар ва бошқа харажатлар тегишли шарт нома қоидалари 
бўйича қопланади (омонат сақлаш, пудрат, топшириқ ва бошқа шарт-
номалар).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   448   449   450   451   452   453   454   455   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling