Збекистон республикасининг


-модда. Қўшимча воситачилик


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet459/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   455   456   457   458   459   460   461   462   ...   505
835-модда. Қўшимча воситачилик
Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
воситачи воситачилик шарт номасини бажариш мақсадида бошқа 
шахс билан қўшимча воситачилик шарт номаси тузишга ҳақли 
бўлиб, қўшимча воситачининг ҳаракатлари учун комитент олдида 
жавобгар бўлиб қолаверади.
Қўшимча воситачилик шарт номаси бўйича воситачи қўшимча 
воситачига нисбатан комитент ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга 
бўлади.
Қонун бирон-бир битимни фақат махсус вакил қилинган шах-
слар билан тузишга йўл қўядиган ҳолларда қўшимча воситачилик 
шарт номаси фақат ана шундай шахс билангина тузилиши мумкин.
Агар воситачилик шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, воситачилик шарт номаси бекор қилингунга қадар коми-
тент воситачининг розилигисиз қўшимча воситачи билан бевосита 
муносабатларга киришишга ҳақли эмас.
1. Агар, шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, воси-
тачи воситачилик шарт номасини бажариш мақсадида бошқа шахс билан 
қўшимча воситачилик шарт номаси тузишга ҳақлидир ва бунда у қўшимча 
воситачининг ҳаракатлари учун комитент олдида жавобгар бўлиб қолади. 
Бу ҳолатда шарт номани ижро этиш, ФК 241-моддасида кўрсатилгандек, 
бошқа шахсга юклаш имконияти назарда тутилади.
Қўшимча воситачилик шарт номаси воситачилик шарт номаси шах-
сий ишонч характерига эга бўлмаганлиги сабабли мумкин ҳисобланади. 
Шу нуқтаи назардан, у бундай турдаги битимни тузишни тўғридан 
тўғри тақиқловчи шартларга эга бўлмаслиги лозим. Яна шуни таъкид-
лаш керакки, фуқаролик қонунчилигига биноан қўшимча воситачилик 


844
шарт номасини тузиш воситачини комитент олдидаги жавобгарлигидан 
озод қилмайди (агар воситачилик шарт номасида бошқача ҳолат назарда 
тутилмаган бўлса).
2. Воситачи қўшимча воситачига нисбатан комитент сифатида намоён 
бўлади. Шунга кўра воситачи муайян ҳуқуқларга эга бўлади ҳамда муайян 
мажбуриятларни олади.
3. Қонун бирор битимни фақат махсус ваколатга эга бўлган шахслар 
билан тузишга йўл қўядиган ҳолда қўшимча воситачилик шарт номаси 
фақат шундай шахс билан тузилиши мумкин.
4. Агар, воситачилик шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил-
маган бўлса, воситачилик шарт номаси бекор қилингунга қадар комитент 
воситачининг розилиги билангина қўшимча воситачи билан бевосита 
муносабатларга киришиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   455   456   457   458   459   460   461   462   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling