834-модда. Воситачилик топшириғини бажариш
Воситачи учинчи шахс билан ўзи тузган битимдан келиб чиқадиган
ҳамма мажбуриятларни бажариши ва ҳамма ҳуқуқларни амалга
ошириши шарт.
Воситачи ўз зиммасига олган топшириқни комитентнинг кўрсатм-
аларига мувофиқ, воситачилик шарт номасида бундай кўрсатмалар
840
бўлмаганда эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ комитент учун энг фойдали шарт-
лар асосида бажариши лозим. Агар воситачи битимни комитент
кўрсатганидан ҳам фойдалироқ шартлар асосида тузган бўлса,
қўшимча фойда, башарти шарт номада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, тарафлар ўртасида баравар тақсимланади.
Воситачи битимнинг ижроси учун комитентга кафолат берган
(делькредере) ҳолларда у воситачилик шарт номасида келишилган
миқдорда қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Комитент ҳисобидан учинчи шахс билан тузилган битим учинчи
шахс томонидан бажарилмаганлиги учун воситачи комитент
олдида жавобгар бўлмайди, воситачи ушбу шахс ни танлашда зарур
эҳтиёткорлик қилмаган ёки битимнинг бажарилишига кафолат
берган (делькредере) ҳоллар бундан мустасно.
Воситачи учинчи шахс билан тузган битимни учинчи шахс
бажармаган тақдирда, воситачи бу ҳақда дарҳол комитентга хабар
бериши, зарур далил-исботларни тўплаши ва таъминлаши, шунингдек
комитентнинг талабига кўра бундай битим юзасидан ҳуқуқларни
талабларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги қоидаларга риоя
қилган ҳолда (ушбу Кодекснинг 313–317, 319, 320-моддалари) унга
топшириши шарт.
Ушбу модданинг бешинчи қисми асосида битим бўйича ҳуқуқларни
комитентга топширишга, воситачининг учинчи шахс билан
Do'stlaringiz bilan baham: |