Збекистон республикасининг
ҳуқуқларни бундай беришни тақиқлайдиган ёки чеклайдиган
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ҳуқуқларни бундай беришни тақиқлайдиган ёки чеклайдиган
келишувидан қатъи назар, йўл қўйилади. Бу ҳол воситачи ҳуқуқни топширишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақидаги келишувни бузиб ҳуқуқни топширганлиги муносабати билан уни учинчи шахс олди- даги жавобгарликдан озод қилмайди. 1. Воситачи комитент ҳисобига ва унинг манфаатлари учун битим тузар экан, у учинчи шахс билан тузилган битимдан келиб чиқадиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини виждонган бажариши лозим; комитент томонидан берилган топшириқларни комитентнинг кўрсатмаларига биноан унинг учун фойдали бўлган шароитларда, воситачилик шарт номасида бундай кўрсатмалар мавжуд бўлмаганда эса-одат ҳуқуқи тамойилларига асосан бажаришга мажбур. Комитент томнидан кутилган ёки унинг 841 кўрсатмасига биноан олинган фойда, агар шарт номада бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, тарафлар ўртасида тенг тақсимланади. Бундай ҳолатда, қўшимча фойда олиш учун асос бўлган нафақат, воситачининг аниқ ҳаракатлари ҳисобга олинади, балки ўша вақтда мазкур товарга нис- батан бўлган талаб ва таклиф конъюктурасининг ўзгариши ҳам ҳисобга олинади. 2. Бошқа тараф билан шарт нома тузар экан, биринчи тараф доимо ҳам шарт нома контрагент томонидан қай даражада (тўлиқ ёки қисман, виждонан ёки инсофсиз равишда ва ҳоказо) бажарилишини билавер- майди. Агар биринчи тараф шарт номанинг тўлиқ бажарилишини олдин- дан билган-да эди, тарафлар ўртасида тузиладиган шарт нома юзасидан низолар келиб чиқмаган бўлар эди. Бундан келиб чиқадики, воситачи ҳам комитент сингари контрагент томонидан қай даражада ижро этилишини билмайди ва шарт номанинг контрагент томонидан бажарилиши учун жавоб бермайди. 1. Шу билан бирга воситачилик шарт номасининг бошқа хусусиятлари ҳам бор. Юқорида таъкидланганидек, бундай битимлар тузиш биринсчи навбатда, товар эгаси учун фойдалидир. Бунинг сабаби бундай битимлар ёрдамида у харидор излаш заруратидан, у билан шарт нома тузиш ва уни расмийлаштириш каби бошқа ташвишлардан ҳалос бўлади. Унинг ўрнига ьу вазифани профессионал воситачи бажаради. Кўп ҳолларда айнан профессионализм нуқтаи назаридан воситачига мурожаат этилади ва унинг иштироки конрагент (учинчи шахс) томонидан шарт номаниинг ижро этилишини таъминлашига ишонч билдирилади. Шунга боғлиқ ҳолда қонунчилик томонидан воситачининг учинчи шахс томонидан улар ўртасида комитент фойдасига тузилган шарт номанинг ижро этил- маганлиги учун жавобгарлиги асослари белгиланган. Ушбу асосларга қуйидагилар киради: 1) Воситачи учинчи шахс ни тўғри танлашда етарлича эътибор бермаган бўлса (муомала лаёқатига эга бўлмаган ёки муомала лаёқати чекланган шахс билан битим тузилиши, тўлов қобилиятини йўқотган деб эълон қилинган ёки тугатилиши арафасида бўлган юридик шахс билан битим тузиш), 2) Воситачи битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилишини ўз зиммасига олган бўлса (делькредере). 842 Фуқаролик кодексининг 833-моддаси 1-қисмида белгиланганидек, воситачи битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилишини ўз зиммасига олган бўлса (делькредере), қўшимча мукофот олиш ҳуқуқига эга ғ демак, бу ҳолатда битим тўлиқ текширилган контрагент билан тузилиши кути- лади. Ушбу шартнинг киритилиши комитентга битим бажарилмаганда ёки тўлиқ бажарилмаганда воситачи олдига муайян талаб қўйиш имкониятини беради. Делькредере тўғрисидаги шартлар топшириқ шарт номасининг Ўз. Р ФК 292-моддаси билан тартибга солинадиган ҳолатларида ҳам назарда тутилган. Ўз. Р ФК 293-моддаси 1-қисмига асосан воситачи учинчи шахс нинг шарт нома шартларини бажармаганлиги учун комитентга нисбатан солидар ва субсидиар жавобгар бўлади. Шу ўринда яна бир асос ҳақида эслатиш керакки, унга кўра ҳам воситачи учинчи шахс томонидан шарт номанинг бажарилмаганлиги учун комитент олдида жавоб беради — бу битим бўйича талабларнинг ҳақиқийлигидир. Юқорида таъкидланган асослар мавжуд бўлмаганда воситачи комитент олдида учинчи шахс нинг шарт номани ижро этмаганлиги учун жавоб бермаслиги лозим. Агар, учинчи шахс битимни бажармаган бўлса, воситачи бу ҳақида дарҳол комитентга хабар қилиши, керакли далиллар (битим бажарил- маганлигини тасдиқловчи) тўплаши ва таъминлаши лозим. Шу ўринда, аввало, воситачининг тўзи шарт нома тарафи бўлганлиги учун у коми- тентнинг талабига кўра кнга бу битим бўйича ҳуқуқлар бериши лозим. Бундай ҳолат фуқаролик ҳуқуқнинг қарзни ўтказиш ва талабдан воз кечиш тўғрисидаги умумий қоидаларига мос келиши лозим (ФК 23-боб). 1. Воситачилик шарт номаси бўйича воситачи бевосита битим тарафи ҳисобланади, комитент эса битим битим иштирокчиси ҳисобланмайди. Шунинг учун, воситачи ҳуқуқий муносабатга киришадиган учинчи шахс шарт тарафи сифатида асосий сотувчи ёки харидор эмас, балки айнан воситачини назарда тутиши мумкин. Учинчи шахс шарт номага ундан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишни таъқиқлаш тўғрисида ёки уларни фақат унинг махсус розилиги билан бериш тўғрисидаги шартларни киритш ҳуқуқига эга. Агар шарт номага бундай шартлар киритилган бўлса, воситачи комитентга ушбу шарт номадан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу ҳолатда 843 қонунчиликда учинчи шахс нинг ўзи мазкур шартларга риоя қилмаган ҳолда истисно бор, шундай вазиятда, ҳатто, битимда таъқиловчи шарт бўлса ҳам, воситачи шарт номадан келиб чиқувчи ҳуқуқларни коми- тентга ўтказиши мумкин. Лекин, шундай бўлса-да, воситачи учунчи шахс томонидан шарт номанинг ушбу шартига риоя қилимаганлиги учун комитент олдида жавобгар бўлиб қолади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling