851
датда, борди-ю бундай муддат белгиланмаган бўлса, дарҳол тасарруф
этиши шарт. Агар комитент бу мажбуриятни бажармаса, воситачи
мол-мулкни комитент ҳисобидан сақлаб қўйишга топширишга ёки
уни комитент учун иложи борича фойдали баҳода сотишга ҳақли.
1. Комитент воситачига берган топшириғини истаган вақтида ҳеч
қандай важларсиз бекор қилиб, воситачилик шарт номасини бажаришдан
бош тортишга ҳақли. Бунда топшириқдан бош тортиш оқибатида келиб
чиққан воситачининг зарари умумий асосларга кўра қопланади, яъни
унга етказилган барча зарарлар олинмаган қолинган фойдалар ҳам битим
учун тўлов шаклида қопланиши керак.
2. Амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда тузилган воситачилик
шарт номалари ўзига хос хусусиятларга эгадир — бундай ҳолатда комитент
воситачига шарт номани бекор қилиш ҳақида ўттиз кундан кам бўлмаган
муддат олдин хабар қилиши лозим(агар давомийроқ муддат шарт номада
назарда тутилмаган бўлса). Воситачи шарт нома бекор қилинишидан
олдин тузилган битимлар бўйича тўловларни, шунингдек шарт нома бекор
бўлишидан олдинги харажатларни талаб қилишга ҳақли.
3. Топшириқ бекор бўлган ҳолатда комитент воситачилик шарт-
номасида кўрсатилган муддатда, агар бундай муддат кўрсатилмаган бўлса,
кечиктирмай, ўзининг воситачида бўлган мулкини тасарруф этиши лозим.
Агар бундай тасарруф этиш амалга оширилмаса, воситачи мулкни коми-
тент ҳисобидан сақланишга топширишга ёки имкони борича комитентга
фойдали бўлган нархларда сотиб юборишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: