848
маблағлари ҳисобидан ҳам бўлади. Агар комитентда воситачи олдида
талабларини қондириш бўйича навбатда турган кредиторлар мавжуд
бўлса, улар воситачи томонидан чегириб қолинган суммаларни ҳисоблаш
тартибида ҳам ўз талабларини қондиришни талаб қилиши мумкин.
840-модда. Комитентнинг мол-мулки йўқолганлиги, етишмаслиги
ёки шикастланганлиги учун воситачининг жавобгарлиги
Воситачи ўз ихтиёридаги комитент мол-мулкининг йўқолишига,
етишмаслигига ёки шикастланишига олиб келган ҳар қандай кам-
чилик учун комитент олдида жавобгар бўлади.
Агар воситачи комитент юборган ёки воситачига комитент
учун келган мол-мулкни қабул қилиб олаётганида бу мол-мулкда
ташқаридан кўздан кечирганда сезиб қолиниши мумкин бўлган
шикастланиш ёки етишмовчилик мавжуд бўлса, шунингдек коми-
тентнинг воситачи қўлида турган мол-мулкига бирон-бир шахс зарар
келтирган тақдирда воситачи комитентнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш чораларини кўриши, зарур далил-исботларни тўплаши ва
буларнинг барчаси ҳақида дарҳол комитентни хабардор қилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: