Збекистон республикасининг
-модда. Воситачилик нарсаси ҳисобланганашёларга
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
838-модда. Воситачилик нарсаси ҳисобланганашёларга
бўлган ҳуқуқ Комитентдан воситачига ўтган ёки воситачи комитент ҳисобидан сотиб олган ашёлар комитентнинг мулки бўлади. Воситачи ушбу Кодекснинг 290-моддасига мувофиқ ўз қўлида бўлган, комитентга ёки комитент кўрсатган шахсга топширилиши керак бўлган ашёларни воситачилик шарт номаси бўйича ўз талаб- ларини таъминлаш учун ушлаб туришга ҳақли. Комитент ночор (банкрот) деб эълон қилинган тақдирда воси- тачининг мазкур ҳуқуқи бекор қилинади, унинг ўзи ушлаб турган ашёлар қиймати доирасида комитентга қўядиган талаблари ушбу Кодекснинг 291-моддасига мувофиқ гаров билан таъминланган талаблар қаторида қаноатлантирилади. 1. Комитентдан воситачига ўтган ёки воситачи комитент ҳисобидан сотиб олган ашёлар комитентнинг мулки бўлади. Бундан шу нарса келиб чиқадики, тасодифий нобуд бўлиш хавфи ва уни сақлаш вазифаси коми- 847 тентда қолади. Мазкур хавфни воситачига ёки бошқа шахсга юклаш шартини киритиш қонун билан таьқиқланмаган. Мазкур шарт қўшимча ҳақни талаб этади. Бу ҳолат ушбу мол-мулкни юз бериши мумкин бўлган суғурта қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. Воситачи уни тўғридан-тўғри кўрсатмаси бўйича ва воситачи ҳисобидан суғурта қилиши мумкин. Шунингдек, мол-мулкни воситачи томонидан суғурта қилиш ҳақидаги шарт тўғридан-тўғри воситачилик шарт номасида назарда тутилиши ёки иш муомаласи одатларида бўлиши мумкин. 2. Модданинг мазкур қисмида ҳақ олиш ва бошқа комитент томо- нидан қўшиладиган суммалар бўйича воситачи учун қўшимча кафо- латлар белгиланган — воситачи воситачилик шарт номаси бўйича ўз талабларини қондиргунча ўзида турган комитентнинг мол-мулкидан чегириб қолиш ҳуқуқидан фойдаланади. Бу ўринда ЎР ФК 290-моддасида мустаҳкамланган қоидаларга асосланиш лозим. 3. Воситачи учун юқоридаги ўрнатилган кафолатлар билан бир қаторда қонун чиқарувчи томонидан комитентнинг бошқа кредиторлари манфа- атлари ҳам ҳисобга олинган, улар орасида навбати бўйича имтиёзга эга бўлган кредиторлар мавжуд бўлиши мумкин. Комитент ночор — бан- крот — деб эълон берилган тақдирда воситачининг мазкур ҳуқуқи бекор қилинади, унинг ўзи ушлаб турган ашёлар қиймати доирасида комитентга қўядиган талаблари ушбу кодекснинг 291-моддасига мувофиқ гаров билан таъминланган талаблар қаторида қаноатлантирилади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling