859-модда. Ишончли бошқарувчининг
жавобгарлиги
Мол-мулкни ишончли бошқариш пайтида фойда олувчининг ёки
бошқарув муассисининг манфаатлари тўғрисида етарли ғамхўрлик
қилмаган ишончли бошқарувчи фойда олувчига мол-мулкни ишон-
чли бошқариш вақтида бой берилган фойдани, бошқарув муассисига
эса мол-мулкни йўқотиш ёки унга шикаст етказиш билан келтирилган
зарарни, шунингдек бой берилган фойдани тўлайди.
Агар ишончли бошқарувчи ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган
куч туфайли ёки фойда олувчининг ёхуд бошқарув муассисининг
ҳаракатлари туфайли келиб чиққанлигини исбот қилиб бера олмаса,
етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Ишончли бошқарувчи ўзига берилган ваколатлардан четга чиққан
ёки ўзи учун белгилаб қўйилган чеклашларни бузган ҳолда тузган
битим бўйича мажбуриятларни ишончли бошқарувчи шахсан ўзи
бажаради. Агар битимда қатнашувчи учинчи шахс лар ваколатлар-
дан четга чиқилганлигини ёки белгилаб қўйилган чеклашларни
билмаган бўлсалар ёки билишлари керак бўлмаган бўлса, вужудга
келган мажбуриятлар ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгилаб
қўйилган тартибда бажарилиши керак. Бу ҳолда бошқарув муассиси
ишончли бошқарувчидан у келтирган зарарнинг ўрнини қоплашни
талаб қилиши мумкин.
Мол-мулкни ишончли бошқариш муносабати билан вужудга
келган мажбуриятлар бўйича қарзлар ушбу мол-мулк ҳисобидан
тўланади. Ушбу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда ундирув ишон-
чли бошқарувчининг мол-мулкига, унинг мол-мулки ҳам етарли
бўлмаганида эса — бошқарув муассисининг ишончли бошқаришга
топширилмаган мол-мулкига қаратилиши мумкин.
874
Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номаси уни тегишли
Do'stlaringiz bilan baham: |