Збекистон республикасининг


-модда. Учинчи шахс ларнинг ҳуқуқлари бўлган мол-мулкни


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet478/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   474   475   476   477   478   479   480   481   ...   505
856-модда. Учинчи шахс ларнинг ҳуқуқлари бўлган мол-мулкни 
ишончли бошқариш
Ишончли бошқарувчи шарт нома тузилгунга қадар ўзига бошқариш 
учун топширилаётган мол-мулкка учинчи шахс ларнинг ҳуқуқлари 
борлиги ҳақида хабардор қилиб қўйилиши керак. Ушбу шарт бузил-
ган тақдирда ишончли бошқарувчи шарт номани ҳақиқий эмас деб 
ҳисоблаб, реал зарарни қоплашни ва мутаносиб ҳақ тўлашни талаб 
қилишга ҳақли.
Агар ишончли бошқаришга топширилган мол-мулкка шарт нома 
тузилганидан кейин учинчи шахс ларнинг ҳуқуқлари пайдо бўлса, 
ишончли бошқарувчи эса бу ҳақда ўн кунлик муддатда хабардор 
қилин маган бўлса, у мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номасини 
бекор қилиб, ўзига келтирилган ҳақиқий зарарнинг қопланишини 
ва мутаносиб ҳақ тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
1. Тажрибада, масалан гаровдаги мулкларни мол-мулкни ишон-
чли бошқаришга бериш ҳолатлари ҳам истисно эмас. Бу қонун билан 
таъқиқланмаган. Лекин, ушбу ҳолат ўзининг хусусиятларига эга — 
шарҳланаётган модданинг мазмунига кўра гаровга берган шахс ишончли 
бошқаришга берилган гаровдаги мулкни ундириш тўғрисидаги мурожаат 
билан чиқиш ҳуқуқига эга ва охир-оқибатда бу кўрсатилган муносабатларнинг 
барқарорлигига таъсир қилади. Бундай ҳолатда мулк эгаси — бошқариш 


870
таъсисчиси — мажбурий равишда ишончли бошқарувчига унга оддий мулк 
эмас, учинчи шахс ларнинг ҳуқуқлари бўлган мулк бераётганлиги ҳақида хабар 
дор қилиши керак. Ушбу шартга риоя қилмаслик ёки ишончли бошқарувчи 
бу ҳақда билмаган ва билишимконига эга бўлмаган ҳолларда етказилган реал 
зарарни қоплаш ва мутаносиб равишда (одатда йиллик) ҳақ тўлаш тааби 
билан шарт номани ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақли.
2. Мулк эгаси-бошқарув таъсисчиси ҳам мол-мулкни ишончли 
бошқариш шарт номаси амалда пайтида ишончли бошқарувчига берил-
ган мулкини қўйиши мумкин. Ушбу ҳаракатларни ишончли бошқарувчи 
билан келишган ҳолда амалга ошириш идеал вариант бўлади. Қонунда 
бошқарув таъсисчисини гаров шарт номаси тузилганлиги ҳақида 9 кун 
ичида ишончли бошқарувчига хабар беришни бириктирилган. Агар/ 
бу амалга оширилмаса, ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли 
бошқариш шарт номасини бекор қилишни ва ўзига етказилган реал зарар 
ва мутаносиб ҳақни талаб қилишга ҳақли.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   474   475   476   477   478   479   480   481   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling