Збекистон республикасининг
-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
854-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш
шарт номасининг шакли Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номаси ёзма шаклда тузи- лади. Кўчмас мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номаси кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шарт нома учун назарда тутилган шаклда ва тартибда тузилади. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши қайси тартибда давлат рўйхатидан ўтказилса, бу мулкни ишончли бошқаришга топшириш ҳам шу тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номаси шаклига ёки кўчмас мулкни ишончли бошқаришга топширишни рўйхатга олиш талабига риоя қилмаслик, унинг ҳақиқий бўлмаслигини келтириб чиқаради. 1. Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номаси ёзма шаклда тузи- лиши керак. Бунда шарт нома ҳам тарафлар томонидан имзоланган бир ҳужжат шаклида, ҳам ҳужжат, шарт нома тарафларининг бири томонидан чиққанлигини аниқлашга имкон берувчи почта, телефон, телеграф ёки бошқа алоқа воситасида ҳужжатларни алмашиш йўли билан тузилиши мумкин. Ушбу шарт нома реал шарт номалар сирасига кирар экан, уни тузиш учун нафақат томонлар розилигини ёзма расмийлаштириш, балки мулкни ишончли бошқаришга бериш ҳам зарурдир. 2. Шартноманинг ёзма шаклига бўлган юқори талаб кўчмас мулкни ишончли бошқаришда кузатилади. Қонун кўчмас мулкни бегоналаш- тиришни (олди сотди ва бошқалар) назарда тутувчи шарт номани рас- мийлаштирувчи барча ҳаракатларни амалга оширишни талаб қилади, яъни унга мувофиқ ҳужжатларни илова қилиш, масалан, топшириш акти, инвентаризация акти, бухгалтерлик баланси мустақил баҳоловчи акти, талаб қилинган ҳолларда мулкнинг қиймати ва таркиби тўғрисида 868 мустақил аудитор хулосаси ва бошқ. Ҳужжатлар мажмуаси мулкнинг кўчар, кўчмаслиги турига(яшаш уйи, корхона, ер участкаси ва ҳок.) ва ҳуқуқий акт ёки шарт нома томонларининг талабларига боғлиқ. Кўчмас мулкни ишончли бошқаришга беришнинг яна бир ўзига хослиги бун- дай мулкни ишончли бошқаришга беришда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қонун талаблари ҳисобланади. Давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини ўтиши сингари расмийлаштириши керак. 3. Мол мулкни ишончли бошқариш шарт номасининг шаклига ёки кўчмас мулкни ишончли бошқаришга беришда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги қонун талабларига риоя қилмаслик шарт номани ҳақиқий эмас- лигига олиб келади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling