Збекистон республикасининг


-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet475/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   471   472   473   474   475   476   477   478   ...   505
853-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номасининг 
муҳим шартлари
Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номасида қуйидагилар 
назарда тутилиши керак:
шарт нома бўйича ишончли бошқаришга бериладиган мол-мулк 
рўйхати;
фойда олувчи тўғрисидаги кўрсатма;
ишончли бошқарувчининг ҳисоботлар тақдим этиш муддатлари;
ишончли бошқариш бекор қилинган тақдирда мол-мулкни ола-
диган шахс;
агар ҳақ тўлаш шарт номада назарда тутилган бўлса, ишончли 
бошқарувчига тўланадиган ҳақнинг миқдори ва шакли.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартлар 
бўлмаган тақдирда, шарт нома тузилмаган ҳисобланади. Мол-мулкни 
ишончли бошқариш шарт номаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муд-


866
датга тузилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлганида 
тарафлардан бирининг шарт номани бекор қилиш тўғрисидаги ари-
заси бўлмаса, шарт нома унда назарда тутилган муддатга ва шартлар 
асосида узайтирилган деб ҳисобланади.
Ишончли бошқаришга топшириладиган айрим турдаги мол-
мулклар учун қонунда шарт нома амал қилишининг бошқа энг кўп 
муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.
1. Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номасининг мазмуни томон-
лар шарт номага киритишлари лозим бўлган мавжуд шартлар мажмуини 
ташкил қилади.
Улар сирасига, авваламбор, ишончли бошқаришга берилаётган мол-
мулк таркиби ҳақидаги шарт-булар фақат маълум-индивидуал ашё-
лар ва ҳуқуқлар ёки мулкий ҳуқуқлар мажмуасидир. Ундан ташқари 
ишонч ли бошқаришга берилаётган барча мол-мулк мулк эгаси ва ишончли 
бошқарувчининг бошқа мулкларидан ажратилган бўлиши ва ишончли 
бошқарувчида мустақил ҳисоб олиб борган ҳолда алоҳида балансида 
акс этиши лозим.
Ушбу шарт номанинг кейинги мавжуд шарти бу мол-мулкни бошқариш 
кимнинг манфаати юзасидан амалга оширилаётган юридик шахс нинг 
номланиши ёки фуқаронинг исмидир. Бу ишончли бошқариш шарт номаси 
ишончли бошқарувчи ўзининг эмас, бошқа шахс нинг манфаатлари юза-
сидан амалга оширишдаги моҳиятини белгилайди.
Мазкур шарт номанинг яна бир мавжуд шарти ишончли бошқарувчи 
томонидан ҳисоботларни топшириш муддатларидир; ишончли бошқариш 
тугатилганда мулкни олувчи шахс ни кўрсатиш; ишончли бошқарувчи олади-
ган ҳақнинг суммаси ва миқдори, агар бу шарт номада кўрсатилмаган бўлса.
Юқоридаги шартлардан бирортасига амал қилинмаганлигида шарт-
нома тузилмаган деб ҳисобланади.
2. Қонунда ишончли бошқариш шарт номасининг амал қилиш муддати 
кўрсатилган-у беш йилдан ошмаган муддатга тузилади. Томонлардан 
бирининг шарт номанинг амал қилиш муддати тугаганлиги ҳақидаги ари-
заси бўлмаган тақдирда у шарт номада кўрсатилган шартларда муддатга 
узайтирилган ҳисобланади.
3. Ишончли бошқаришга берилаётган мол-мулкнинг алоҳида турлари 
учун қонун билан бошқа амал қилиш муддатлари ўрнатилган бўлиши 


867
мумкин. Масалан, ФКининг 1131-моддасига мувофиқ, Васият ижрочиси ўз 
вазифаларини, меросни қарзлардан озод бўлиши ва барча меросхўрларни 
меросни қабул қилиб олишлари учун зарур бўлган, онгли муддат мобай-
нида амалга оширади. Ҳар қандай ҳолатда, кўрсатилган муддат васият 
очилгач бир йилдан ошмаслиги керак.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   471   472   473   474   475   476   477   478   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling