Збекистон республикасининг
-модда. Кўчмас мулкни сотиш шартномасининг шакли
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
480-модда. Кўчмас мулкни сотиш шартномасининг шакли
Кўчмас мулкни сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шакл даги битта ҳужжат тарзида тузилади (ушбу Кодекс 366-модда- сининг тўртинчи қисми). Кўчмас мулкни сотиш шартномасининг шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. 1. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида кўчмас мулкни сотиш шартномаси шаклига оид махсус қоидаларни назарда тутилган. Бундай шартнома тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади. Миллий қонунчилигимизда назарда тутилган шартнома ёзма шаклининг бошқа кўринишлари, масалан, почта, телеграф, электрон ва бошқа алоқалар ёрдамида ҳужжатлар алмашиш, уни тузиш учун етарли бўлмайди (Ўзбекистон Республикаси ФК 366 м 4-қ). Шарҳланаётган модда бир қатор махсус талабларни белгилайди: а) кўчмас мулкни сотиш шартномасининг шакли ҳар қандай ҳолатда ҳам ёзма шаклда бўлиши лозим, ҳаттоки тарафлар фуқаролар бўлган ҳам; б) шартноманинг ёзма шаклига риоя қилиш усуллари ичидан ФК 480-моддаси фақат битта ҳужжат тузишга рухсат беради, агар тарафлар фақат почта, телеграф, телетайп, электрон ва бошқа алоқа воситалари ёрдамида ҳужжатлар алмашишган бўлса, бундай ҳолда шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинмаган ҳисобланади. 175 в) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг ўтиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. 2. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида кўчмас мулкни сотиш шартномасининг шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши белгиланган. Шу билан бир қаторда кўчмас мулкка оид битимнинг ҳақиқий саналиши учун қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим: а) битим мазмуни қонунга зид бўлмаслиги лозим. Умумий фойдаланиш- даги бино-иншоотнинг бир қисмини, жумладан, офиснинг техник ертўласини ёки ёки хонадоннинг ошхонасини тасарруф қилишга қаратилган битимлар тузишга йўл қўйилмайди; б) тарафлар ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлишлари лозим; в) сотувчи ёки меросхўрга кўчмас мулк мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим. Агар мазкур мулкни тасарруф этувчи давлат ёки муниципал ташкилотлар бўлса, бунда кўчмас мулк давлат корхонаси ёки муассасасига оператив бошқарув асосида ёхуд хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим. Кўчмас мулкка қонуний эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи буни тасдиқловчи ҳужжат, яъни олди-сотди шартномаси, топшириш ҳужжати ва шу каби бошқа ҳужатлар билан белгиланади. г) битим иштирокчисининг эрк-иродаси унинг хоҳишига мос бўлиши керак, яъни битимни тушуниш тўғри бўлиши, уни тузиш ва бажариш эса ихтиёрий бўлиши лозим; д) бундай битим ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида расмийлаш- тирилиши керак; е) бунда вужудга келган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Агар шартнома бир тарафнинг кўчмас мулкни мулк қилиб топшириши ва иккинчи тараф уни қабул қилиб олишига қаратилган бўлса, бунда сотиб олувчининг мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиши билан бир вақтда кўчмас мулкнинг шикастланиш ва нобуд бўлиш хавфи ҳам сотиб олувчига ўтади. Кўп квартирали уйнинг хонадонини ёки офиснинг хонасини сотиб олувчи шахс уй фундаменти, томи ва бошқа тегишли қисмининг мулкдорига айланиб, бундай хонадан фойдаланиш учун зарур бўлган ва умумфойдаланишга оид ҳудуддан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. 176 Юқорида кўрсатилган шартларга риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланишига сабаб бўлади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling