Збекистон республикасининг
-модда. Ер участкаси сотилганида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
483-модда. Ер участкаси сотилганида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
Сотувчига қарашли бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулк жойлашган ер участкаси ана шу кўчмас мулкни сотиб олаётган шахсга мулк 182 қилиб топширмаган ҳолда сотилса, ер участкасининг кўчмас мулк жойлашган ва кўчмас мулкдан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан сотувчининг фойдаланиш ҳуқуқи сотиш шартномасида белгиланган шартларда сақлаб қолинади. Агар ер участкасининг тегишли қисмидан фойдаланиш шартлари уни сотиш шартномаси билан белгиланган бўлмаса, сотувчи ер участкасининг кўчмас мулк жойлашган ва бу кўчмас мулкдан кўзланган мақсадларда фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан чекланган ҳолда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини сақлаб қолади. 1. Мулкдор ер учаскасини, унда мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бошқа кўчмас мулк қолган бўлса ҳам, сотиши мумкин. Шарҳланаётган модда бино, иншоот ва бошқа кўчмас мулк мулкдори ҳисобланган сотувчида ер участкасининг мазкур кўчмас мулк жой лаш- ган қисмидангина фойдаланиш ҳуқуқи мавжудлигини назарда тутади. Бунда сотувчининг сотилган участканинг тегишли қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи олди-сотди шартномасида белгиланади. Бундай ҳуқуқлар сифатида ижара ҳуқуқи, текинга муддатли фойдаланиш ҳуқуқини кўрсатиш мумкин. Бундай ҳолларда, ер участкасининг мулкдори бўлган сотиб олувчи ва участкада жойлашган кўчмас мулк мулкдори ҳисобланган сотувчи ўртасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ тегишли шартнома тузилиши лозим. 2. Агар кўчмас мулк олди-сотди шартномасида ер участкасидан фойдаланиш шартлари назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ФК 173-моддаси ва Ер кодексининг 30-моддасида белгиланган умумий қоидага кўра, сотувчи ундан сервитут ҳуқуқи асосида фойдаланиши мумкин, яъни у кўчмас мулк объектига пиёда ёки транспортда ўтиши, алоқа ва коммуникация линияларини ўтказиш ва шунга ўхшаш ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бироқ шуни ҳисобга олиш керакки, бу борада Ўзбекистон Республикаси ФК 173-моддаси ва Ер кодексининг 30-моддаси фақат ер участкасининг кўчмас мулк объекти жойлашган ва ундан мақсадли фойдаланиш учун зарур бўлган қисминигина назарда тутади. Сервитутнинг белгиланиши кўчмас мулкка оид (ер участкаси қисми) билан боғлиқ битим ҳисобланганлиги учун ҳам у ёзма шаклда тузилиши керак, сервитут эса қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling