Збекистон республикасининг
-модда. Кўчмас мулкни топшириш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарафлардан бирининг кўчмас мулкни шартномада назарда тутилган шартларда топшириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашдан бўйин товлаши, тегишли равишда сотувчининг мулкни топши
486-модда. Кўчмас мулкни топшириш
Кўчмас мулкнинг сотувчи томонидан топширилиши ва сотиб олувчи томонидан қабул қилиниши тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топшириш тўғрисидаги бошқа ҳужжатга биноан амалга оширилади. Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчининг кўчмас мулкни сотиб олувчига топшириш мажбурияти бу мулк сотиб олувчига топширилганидан ва топшириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни тарафлар имзолаганидан кейин бажарилган ҳисобланади. 187 Тарафлардан бирининг кўчмас мулкни шартномада назарда тутилган шартларда топшириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолашдан бўйин товлаши, тегишли равишда сотувчининг мулкни топши- риш мажбуриятини бажаришдан, сотиб олувчининг эса мулкни қабул қилиб олиш мажбуриятини бажаришдан бош тортиши деб ҳисобланади. Сотиб олувчининг кўчмас мулкни сотиш шартномасининг шартларига мос бўлмаган кўчмас мулкни қабул қилиб олиши, шу жумладан бундай мос келмаслик хусусида кўчмас мулкни топшириш тўғрисидаги ҳужжатда айтиб ўтилган ҳолларда ҳам, сотувчини шартномани тегишли даражада бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлолмайди. 1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисми сотувчи ва сотиб олувчининг кўчмас мулкни сотиш шартномасини бажариш вақти ва тартиби, хусусан, мулкни сотиб олувчига топшириш билан боғлиқ ҳолатларни белгилайди. Шарҳланаётган модданинг 1, 2-қисмига мувофиқ, сотувчи юридик жиҳатдан иккита муҳим ҳаракатни амалга оширганида ўз мажбуриятини бажарган ҳисобланади: а) тарафлар томонидан топшириш тўғрисидаги битта ёзма ҳужжат (топшириш далолатномаси, топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома, қабул қилиш далолатномаси)нинг имзоланиши. Шундай қилиб, кўчмас мулкнинг сотиб олувчига амалда топширилиши, агар бу тўғрисида далолатнома имзоланмаган бўлса, сотувчининг кўчмас мулкни топшириш бўйича ўз мажбуриятини бажарган деб топиш учун етарли асос ҳисобланмайди. б) кўчмас мулкнинг сотиб олувчига топширилиши. Бунда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 186-моддасига мувофиқ, ашё сотиб олувчи ёки у вакил қилган шахснинг эгалигига берилган пайтдан бошлаб топширилган ҳисобланади. 2. Агар тараф (сотувчи ёки сотиб олувчи) далолатномани имзолашдан бўйин товласа, унга нисбатан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ФК 14, 324, 392, 417-моддаларида назарда тутилган оқибатлар, хусусан, товарнинг тасодифан нобуд бўлиш хавфи, бошқа тарафга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти қўлланилади; иккинчи тараф эса кўчмас мулкни сотиш шартномасини бажаришдан бош тортишга ҳақли. 188 Бўйин товлаш деганда нафақат топшириш далолатномасини имзо- лашдан бош тортиш, балки ушбу жараённи чўзиш, ҳужжат тузиладиган жойга келмаслик, кўчмас мулкни сотиш шартномасига алоқаси бўлмаган асоссиз шартларни кўрсатиш ва бошқалар тушунилади. 3. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси бўйича сотиладиган объектларнинг муҳимлиги ва қимматлилигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 486-моддаси ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган сотиб олувчига бир қатор ҳуқуқий кафолатларни назарда тутади: B кўчмас мулкни сотиш шартномаси шартларига мос бўлмаган кўчмас мулкнинг амалда сотиб олувчи томонидан қабул қилиниши (масалан, бино уч қаватли эмас, икки каватли бўлса ва ҳ.к.) сотувчининг шартномани лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинишини билдирмайди; B кўчмас мулк шартнома шартларига мувофиқ эмас деб топилган топшириш далолатномаси сотиб олувчи томонидан имзоланган ҳолатларда ҳам вазият ўзгармайди: бунда сотувчи кўчмас мулкни сотиш шартномасини лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради; B сотиб олувчининг кўчмас мулкни сотиш шартномаси шартларига мувофиқ бўлмаган кўчмас мулкни қабул қилиб олганлиги ёки топшириш далолатномасини имзолашда розилик берганлик сабаблари ҳам (алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар) аҳамиятга эга эмас, бироқ мазкур сабаблар битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда инобатга олинади. 4. Кўчмас мулкни сотиш шартномасини бажариш пайтини кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши пайтидан фарқлаш лозим. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 185 ва 481-моддаларига асосан, кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқининг ўтиши кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва у билан боғлиқ битимлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтидан бошланади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 175-моддасига асосан, мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки шикатсланиш хавфи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулк эгасининг зиммасида бўлади. Шарҳланаётган модда кўчмас мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки шикастланиш хавфининг ўтишини мулкнинг сотиб 189 олувчига топширилиши факти билан боғламайди, шунинг учун ҳам уму- мий қоидага кўра, хавф мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган пайтда ўтади. Шу билан бирга, тарафлар шартномага мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки шикатсланиш хавфи мулк топширилган пайтда, яъни давлат рўйхатидан ўтказишдан олдин ёки кейин ўтиши тўғрисидаги шартни киритиш ҳуқуқига эга. 5. Агар кўчмас мулкни сотиб олувчи мулк ҳуқуқини ўтишини рўйхатдан ўтказган, бироқ уни ҳақини тўламаган бўлса, сотувчи Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 419-моддаси 3-қисмига асосан кўчмас мулк ҳақини тўлаш ва ФКнинг 327-моддасига мувофиқ фоизларни ундиришни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, сотиб олувчи кўчмас мулк ҳақини тўламаган тақдирда, сотувчида ФКнинг 382-моддасига асосан шартномани бекор қилиш тўғрисида даъво киритиш имконияти мавжуд. Жумладан, кўчмас мулкни сотиш шартномасида ёки қонунда шартнома бекор қилинганида мулкни қайтариб бериш ҳолати назарда тутилган бўлса (ФК 385-м), мулк ҳуқуқи сотиб олувчига ўтишининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ФКнинг 382-моддасига кўра шартномани бекор қилишга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолларда сотувчи, мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим дара- жада бажармаганлик туфайли ёхуд шартномани бекор қилиш натижасида сотиб олувчи томонидан етказилган зарарни қоплаш ва мулкнинг ўзини қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling