Збекистон республикасининг
-модда. Уй-жой биноларини сотишнинг хусусиятлари
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
488-модда. Уй-жой биноларини сотишнинг хусусиятлари
Сотувчи сотиб олганидан кейин қонунга мувофиқ уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномасининг муҳим шарти — бу шахсларнинг рўйхатини сотилаёт- ган уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган ҳолда тузишдан иборатдир. Уй, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. 1. Шарҳланаётган моддада турар жой, квартира (ёки уларнинг бир қисми) сотилаётган кўчмас мулк олди-сотди шартномасининг муҳим 192 шартларидан бири сифатида унда яшаб турган шахслар рўйхати эканлиги белгиланган. Юқорида кўрсатилган рўйхатга кирувчи шахслар доирасига қуйидагилар киради: B ушбу квартира улар учун турар жой эмас, балки яшаш жойи ҳисобланган шахслар; B квартирани сотиш пайти унда яшамайдиган, бироқ ундан фойда- ланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолувчи шахслар (масалан, Ўзбекистон Республикаси Куролли кучларига чақирилган, бошқа шаҳарга ўқиш учун кетган, жазони ўтаётган шахслар); B вояга етмаган шахслар. Шуни ҳисобга олиш керакки, бола ота- онасининг қайси бири билан доимий яшаётган бўлса, ўша жойдаги яшаш майдонига нисбатан ҳуқуқга эга бўлади. Уй-жой кодексининг 32-моддаси 2-қисмига асосан, турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Шунинг учун бу квартирани сотишда вояга етмаган шахс Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 488-моддасида кўрсатиб ўтилган рўйхатга киритилиши лозим. Агар (кўчмас мулк олди-сотди шартномаси бўйича сотиладиган) квартира хусусийлаштириш тартибида сотувчининг мулкига айланган тақдирда, вояга етмаган шахслар унда яшаш ҳуқуқига эга (агар вақтинча яшамаган бўлсалар, масалан, болалар уйида турган бўлса, бундай ҳуқуқни сақлаб қолган) ҳисобланадилар, шунинг учун ҳам бундай ҳолларда уларни кўрсатилган рўйхатга киритиш керак бўлади. 2. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмига асосан, уй-жойни сотиш шартномаси кўчмас мулк жойлашган жойдаги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органда мажбурий тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Шартнома тарафлар томонидан имзоланган битта ҳужжат тузиш йули билан ёзма шаклда тузилади. Тарафларнинг хоҳишига кўра у нотариал тартибда тасдиқланаши ҳам мумкин (ФКнинг 110-моддаси). Бундан ташқари, турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқининг ўтиши мажбурий тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак (ФКнинг 481-моддаси 1-қисми). 3. Турар жойнинг мақсадли эканлиги шартнома предметининг қўшимча белгиси ҳисобланади. Уй-жой сотилаётган пайтда унда яшаш учун барча шарт-шароит бўлиши керак, яъни: 193 а) бошқа уй-жойдан алоҳида бўлиши; б) шахсларнинг унда доимий яшаши учун яроқли бўлиши (ўрнатилган барча санитар ва техник қоида ҳамда нормаларга, шунингдек, қонунчиликда белгиланган бошқа талабларига жавоб бериши), умуман, кўчмас мол- мулкга қўйилган талабларга жавоб бериши лозим (ФК 83-модда). Бинони турар жой деб топиш ва унга қўйилган талабларга Ўзбекистон Республи- каси Ҳукумати томонидан белгиланади. 4. Кўп квартирали уйдаги турар жойларни сотишда шуни эьтиборга олиш лозимки, турар жойни сотиш билан биргаликда сотиб олувчига шу уйнинг умумий жойлари, таянч ва тўсиқ конструкциялари, биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 124-моддасида санаб ўтилган бошқа ускуналар ва қурилмаларни ўз ичига олган умумий мол-мулк улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. Шу билан бирга, уйга туташ кўкаламлаштириш ва ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаси, турар жойга қўшимча хизмат кўрсатиш ва фойдаланишга мўлжалланган жойлар ҳам улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. Бунда квартира эгаси турар жойдаги умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли улушини ҳамда ер участгасига бўлган мулк ҳуқуқининг тегишли улушини турар жойдан ажратган ҳолда алоҳида сотишга ҳақли эмас (Ўзбекистон Республикаси ФК 211-м, Уй-жой кодекси 125-м). Бундан ташқари, у умумий мулк ҳуқуқидан ўз улушини ажратиб олишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширишга ҳам ҳақли эмас (Уй-жой кодекси 125-м). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling