Збекистон республикасининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   505
мол-мулкни бериши мумкин.
Агар корхонанинг сотувчи жавобгар бўлган камчиликлар 
туфайли корхонани сотиш шартномасида айтиб ўтилган 
мақсадлар учун яроқсизлиги ва бу камчиликлар ушбу Кодексга, 
қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ белгиланган 
шартларда, тартиб ва муддатларда сотувчи томонидан бартараф 
қилинмаганлиги ёки бундай камчиликларни бартараф қилиб 
бўлмаслиги аниқланган бўлса, сотиб олувчи корхонани сотиш 
шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришни ва тарафлар 
шартномага мувофиқ бажарганларини қайтаришни суд тартибида 
талаб қилиш ҳуқуқига эга.
1. Шарҳланаётган модда 1-қисмининг диспозитив нормаси олди-
сотди тўғрисидаги умумий қоидаларга ҳавола қилиб, сотувчининг 
товарни учинчи шахслар ҳуқуқларидан озод ҳолда топшириш 
мажбурияти, сотиб олувчидан товар олиб қўйилган тақдирда 
сотувчининг жавобгарлиги, товарни олиб қўйиш тўғрисида даъво 
қилинган тақдирда сотиб олувчи ва сотувчининг мажбуриятлари, 
товарнинг миқдори, сифати ва бутлиги тўғрисидаги шартларни 
бузиш оқибатлари каби масалаларни тартибга солади. Корхонани 
сотиш шартномаси предметининг хусусиятидан келиб чиқиб ушбу 
шартномага товар сифати билан боғлиқ нормадан ташқари бошқа 
айтилган нормаларни қўллаш қийин. Бу борада корхонани камчиликлар 
билан топшириш ва қабул қилиш оқибатларини аниқлашда, биринчи 
навбатда, ушбу модданинг бошқа қисмларида кўрсатилган махсус 
нормалари амалий аҳамият касб этади. Шу билан бирга, ушбу моддада 
кўрсатилган олди-сотди шартномасининг умумий қоидаларига ҳавола 


205
қилиниши бундай муносабатларга олди-сотди шартномасининг 
1-қисмда кўрсатилмаган бошқа умумий қоидаларни қўллашни 
истисно этмайди. Хусусан, шарҳланаётган модданинг 5-қисмида 
корхона шартномада кўрсатилган мақсадлар учун яроқсиз бўлиб 
қолган ҳолларда сотувчининг жавобгарлигини келтириб чиқарадиган 
корхонани камчиликлар билан топшириш оқибатлари кўрсатилган. 
Бунда сотувчи ФКнинг 409-моддасида белгиланган қоидага биноан 
товарнинг камчиликлари учун жавобгар ҳисобланади.
2. Топширилган корхонани таркиби ёки топширилган мол-мулкининг 
сифати корхонани сотиш шартномаси шартларига мувофиқ эмаслиги 
аниқланса, сотиб олувчи қуйидаги шахслар ҳуқуқларидан фойдалана 
олади:
а) учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бўлган товар топширилган шахс 
(ФКнинг 393–395-моддалари);
б) миқдор тўғрисидаги шартлар бузилган ҳолда товар топширилган 
шахс (ФКнинг 399-моддаси);
в) сифатсиз товар топширилган шахс (ФКнинг 408–409-моддалари);
г) бут бўлмаган товарлар топширилган шахс (ФКнинг 412, 413-мод-
далари).
3. Топширилаётган корхонада камчиликлар аниқланган тақдирда, 
шарҳланаётган модданинг 2-қисмида назарда тутилган қоидаларни 
қўллашда, қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
B
-сотиб олувчи шартномага ўзгартириш киритиш йўли билан корхо-
нанинг харид нархини камайтиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Бу талабни сотиб олувчи умумий қоида асосида, яъни корхонани 
сотиш шартномасида сотиб олувчи бошқа талаблар қўйиш ҳуқуқини 
тарафлар келишиб олмаган ҳолларда, қўйиши мумкин. Бироқ, шартномада 
тарафлар сотиб олувчининг харид нархини камайтиришни талаб қилиш 
ҳуқуқи билан бир вақтда бошқа талабларни ҳам қўйишни (яъни барча 
талабларни биргаликда белгилашни) назарда тутишлари мумкин. Кор-
хонани сотиш шартномасида бошқа ҳолатлар ҳам белгиланиши мумкин: 
харид нархини камайтиришни талаб қилиш ҳуқуқи ёки бошқа талабни 
қўйиш ҳуқуқи (масалан, йўқотилган мулк эвазига бошқа шунга ўхшаш 
мулкни топшириш), бу борада харид нархини камайтиришни талаб қилиш 
ҳуқуқи шартнома шартларида кўрсатилмаслиги ҳам мумкин.


206
4. Мулкка учинчи шахслар ҳуқуқлари мавжудлигини аниқлаган 
сотиб олувчи, бу ҳақда корхонани сотиш шартномасида ёки топшириш 
далолатномасида ҳеч қандай қоида назарда тутилмаган ҳолларда, сотувчини 
ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Сотиб олувчига бундай мажбурият мулк 
ФКнинг 493-моддаси қоидаларига мувофиқ ҳолда топширилган ҳоллардагина 
юклатилади.
Сотиб олувчининг ушбу қарз ҳақида билганини исботлаш мажбурияти 
қонун бўйича сотувчига юклатилади (ФКнинг 333-моддаси).
Бунда сотувчи сотиб олувчининг ушбу қарз ҳақида корхонани сотиш 
шартномасини тузган пайтида ҳам, корхонани топширган пайтида ҳам 
билганлигини исботлаши керак.
Сотиб олувчига корхона таркибида корхонани сотиш шартномасида 
ёки топшириш далолатномасида кўрсатилмаган сотувчининг қарзлари 
(мажбуриятлари) ҳам топширилган тақдирда, бунда сотувчи сотиб 
олувчининг бундай қарз (мажбурият)лари ҳақида билганлигини исботлаб 
бера олмаса, сотиб олувчи харид нархини камайтиришни талаб қилиш 
ҳуқуқига эга.
5. Сотувчи сотиб олувчидан билдириш хати олган ҳолларда 
тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни дарҳол алмаштирса 
ёки сотиб олувчига етишмаётган мол-мулкни берса, сотиб олувчи 
харид нархини камайтиришни талаб қилишга ёки шарҳланаётган 
модданинг 1-қисмида кўрсатилган бошқа талабларни қўйишга ҳақли 
ҳисобланмайди.
6. Шарҳланаётган модданинг 5-қисмида сотиб олувчининг махсус 
ҳуқуқлари кўрсатилган бўлиб, бунда қуйидаги муҳим ҳолатларга эътибор 
бериш лозим:
B
сотиб олувчи шарҳланётган модданинг 5-қисмида кўрсатилган 
ҳоллардагина ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиши мумкин;
B
судга даъво қилиш вақтида сотиб олувчи корхонанинг камчиликлари 
билан бирга, унинг шартномада кўрсатилган мақсадларда фойдаланиб 
бўлмаслигини ҳам аниқлаши шарт;
B
шарҳлнаётган модданининг 5-қисмида назарда тутилган камчиликлар 
учун сотувчи жавобгар бўлган ҳоллардагина (масалан, камчиликларни 
яширган, камчиликларни келтириб чиқарувчи ҳаракатлар содир қилган 
бўлса), бу камчиликлар даъво келтириш учун асос ҳисобланади;


207
B
сотиб олувчи судга даъво билан мурожаат қилишдан олдин бундай 
талабларни сотувчига билдириши керак;
B
мулкнинг камчиликларини бартараф этиш имкони бўлмаган 
ҳоллардагина талаб билан судга мурожаат қилиш мумкин;
B
корхонани сотиш шартномасининг шартлари сотувчи томонидан 
бузилганлигини ҳисобга олиб, ўзининг айбсизлигини исботлаш мажбурияти 
сотувчига юклатилади. Бундан ташқари, корхонани сотиш шартномасининг 
тарафлари тадбиркорлар бўлганлиги учун ҳам, енгиб бўлмайдиган куч 
туфайли мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тараф 
жавобгарликдан озод қилинади (ФКнинг 333-моддаси).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling