Збекистон республикасининг


-модда. Корхонани сотиш шартномасига нисбатан


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   505
496-модда. Корхонани сотиш шартномасига нисбатан 
битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари
ва шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш
тўғрисидаги қоидаларнинг қўлланилиши
Ушбу Кодекснинг битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари ва олди-
сотди шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги, шарт нома 
бўйича бир ёки иккала тарафдан олинган нарсаларни қайтаришни ёки асл 
ҳолида ундиришни назарда тутадиган қоидалари, агар бундай оқибатлар 
сотувчи ва сотиб олувчининг кредиторларининг, бошқа шахсларнинг 
ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини жиддий 
бузмаса ва ушбу Кодекс 116-моддасининг қоидаларига зид келмаса, 
корхонани сотиш шартномасига нисбатан қўлланади.
1. Шарҳланаётган моддада битимларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари 
тўғрисидаги қоидалар деб, ФК 116-моддасидаги қонун ҳужжатларининг 
талабларига мувофиқ бўлмаган битимлар ҳақидаги нормалари, ФК 
124-моддасидаги қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимлар 
тўғрисидаги нормалари, шунингдек, ФК 122, 123, 125-моддаларидаги 
нормалари тушунилади. Бу нормаларнинг барчасида назарда тутилган 
оқибатлар бир хил, яъни шартнома бўйича олинган нарсаларни қайтариш 
ёки асл ҳолида ундириш ҳисобланади.
Бу қоидалар фақат сотувчи ва сотиб олувчининг кредиторларининг, 
бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган 
манфаатларини жиддий бузмаса қўлланилиши мумкин.


208
2. Агар кўчмас мулкни олди-сотди шартномасининг ўзгартирилиши 
ёки бекор қилиниши ҳам шартнома бўйича бир ёки иккала тарафдан 
олинган нарсаларни қайтариш ёки асл ҳолида ундиришга сабаб бўлса, 
ФКнинг 496-моддасининг қоидаларига кўра амалга оширилади.
3. Шартнома бўйича олинган нарсани асл ҳолда ундириш ҳуқуқи 
битимларнинг ҳақиқий эмаслиги умумий оқибати сифатида келтирилган 
(ФКнинг 114-моддаси). Бу ҳақидаги махсус қоидалар ФКнинг 116 ва 
123-моддаларида белгиланган.


209

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling