495-модда. Корхонани камчиликлар билан топшириш
ва қабул қилиш оқибатлари
Топшириш далолатномаси бўйича сотувчи томонидан таркиби,
шу жумладан топширилган мол-мулкининг сифати, корхонани
сотиш шартномасида назарда тутилган талабга мувофиқ бўлмаган
корхонанинг топширилиши ва сотиб олувчининг қабул қилиши
оқибатлари, агар шартномадан бошқача тартиб келиб чиқмаса
ва у ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида
назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 393–395, 399, 402, 408,
412-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида аниқланади.
Корхона топшириш далолатномасига мувофиқ топширилган ва
қабул қилинган бўлиб, унда корхонанинг аниқланган камчиликлари
ва йўқотилган мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган
тақдирда, агар корхонани сотиш шартномасида бундай ҳолларда
бошқа талабларни қўйиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлмаса, сотиб
олувчи корхонанинг харид нархини тегишинча камайтиришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга.
Сотиб олувчига корхона таркибида сотувчининг корхонани сотиш
шартномасида ёки топшириш далолатномасида кўрсатилмаган
қарзлари (мажбуриятлари) ҳам топширилган тақдирда, агар сотиб
204
олувчи шартнома тузиш ва корхонани топшириш вақтида бундай
қарз (мажбурият)лар борлигини билганини сотувчи исботламаса,
сотиб олувчи харид нархини камайтиришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга.
Сотувчи корхона таркибида топширилган мол-мулкдаги
камчиликлар тўғрисида ёки топширилиши лозим бўлган айрим
турдаги мол-мулкнинг бу таркибда йўқлиги тўғрисида сотиб олувчидан
билдириш хати олган ҳолларда тегишли даражада сифатли бўлмаган
мол-мулкни дарҳол алмаштириши ёки сотиб олувчига етишмаётган
Do'stlaringiz bilan baham: |