Збекистон республикасининг
-модда. Айирбошлаш шартномасига
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
499-модда. Айирбошлаш шартномасига
мувофиқ товарни топшириш мажбуриятини муқобил бажариш Айирбошлаш шартномасига мувофиқ айирбошланадиган товар- ларни топшириш муддатлари бир-бирига тўғри келмаган тақдирда, товарни топшириш мажбуриятини бошқа тараф товарни топширга- нидан сўнг бажариши лозим бўлган тарафнинг товарни топшириш мажбуриятини бажаришига нисбатан мажбуриятни муқобил бажариш тўғрисидаги қоидалар қўлланади. 1. Шарҳланаётган моддада айирбошланадиган товарларни топши- риш муддатлари бир-бирига тўғри келмайдиган ҳолатлар ёритиб берил- ган, масалан бир тараф ўз контрагентига товарни топширдию, аммо бунинг эвазига контрагентдан товарни қайтариб олмади. Бу ҳолатларда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: B ФКнинг 499-моддасида берилган муддатлар, ФК 145–148-модда- ларининг қоидалари бўйича ҳисобланади; 213 B шарҳланаётган моддада кўрсатилган оқибатлар фақатгина айир- бошлаш шартномасининг ҳеч бўлмаганда бир тарафи томонидан товар топширилганидан сўнг вужудга келади; B топшириш муддатини ЎзР ФК 390, 428, 440-443, 486, 493-модда- ларининг қоидалари бўйича белгилаш лозим. 2. Мазкур модданинг қоидалари айирбошлаш шартномаси бўйича бошқа тарафдан товар олгунига қадар биринчи бўлиб товарни топширган тарафнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Бунда биринчи бўлиб айирбошлаш шартномасини ижро этаётган контр- агент ЎзР ФКнинг 256-моддаси томонидан унга тақдим этилаётган қарши ижро этиш тўғрисидаги ҳуқуқларидан фойдаланиши ва мажбуриятини ижро этишни тўхтатиб туриши ёки шартномадан воз кечиши ҳамда агар бошқа тараф томонидан ижро этиш белгиланган муддатда амалга оши- рилмаслигини яққол кўрсатувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда зарарларни қоплашни талаб қилиши мумкин. 3. Товарни топшириши лозим бўлган тараф (контрагентдан олинган товар эвазига) ўз мажбуриятини ўз вақтида бажариши лозим (яъни айир- бошлаш шартномасида кўрсатилган муддатда). Агар у товарни топшириш мажбуриятини ижро этмаса, агар айирбошлаш шартномасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса, иккинчи тараф (яъни, товарни топшириб бўлган тараф) айирбошлаш шартномасини бажаришдан бош тортишга (яъни ушбу шартномани бир томонлама бекор қилишга) ва зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Контрагент (яъни товарни олиб бўлган тараф) айирбошлаш шартномасида белгиланган муддатларда товарни унга топширмаслигини (ёки умуман топширмаслигини) яққол кўрсатувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда ҳам ушбу тараф худди шундай ҳуқуқларга эга бўлади. Бундай ҳолатларнинг яққол кўриниб турган-турмаганлиги ҳақидаги қарорга ҳар бир аниқ ҳолатни таҳлил қилиш орқали келиш мумкин. Маса- лан, мажбуриятни бажараётган тараф топширилиши лозим бўлган товар (у томонидан топширилган товар эвазига берилиши лозим бўлган) контрагент томонидан бошқа шахсга сотилганлиги ҳақида билиб қолганда. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling