Збекистон республикасининг


-модда. Ҳадяни бекор қилиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   505
507-модда. Ҳадяни бекор қилиш
Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин 
қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят 
содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл 
қўйилади.


226
Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя 
қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш 
ҳуқуқига эга.
Агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга 
эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ 
бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини 
суд тартибида талаб қилишга ҳақли.
Манфаатдор шахснинг талабига биноан суд якка тадбиркор 
ёки юридик шахснинг банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
қоидаларини бузиб, банкрот деб эълон қилинишидан олдинги бир йил 
ичида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан 
қилган ҳадясини бекор қилиши мумкин.
Ҳадя шарт номасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот 
этган тақдирда ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт 
қилиб қўйилиши мумкин.
Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, 
агар у ҳадя бекор қилинган пайтда асл ҳолатда сақланиб қолган 
бўлса, қайтариши лозим.
1. Ушбу модда ҳадя этувчи ва бошқа манфаатдор шахсларга муайян 
ҳолатда ҳадя қилишни бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Ҳадя 
қилишни бекор қилиш истисно яъни, шарҳ қилинаётган моддада кўрсатилган 
ҳолатларда, ёки битимни Фуқаролик кодексида эътироф этилган умумий 
асосларга кўра ҳақиқий эмаслиги тан олинган ҳолатларда амалга оширилади.
Ҳадяни бекор қилишнинг махсус асоси сифатида ҳадя қилувчининг, 
ёки унинг яқинларининг жонига қасд қилинганлиги, ҳадя қилувчининг 
соғлиғига зиён етказилганлиги, ўлдирилганлиги аниқланган ҳолатларда 
ҳадя олувчининг шак-шубҳасиз номуносиблиги бўлади. Охирги ҳолатда 
ҳадяни бекор қилишни меросхўр талаб қила олади. Ҳадяни бекор қилиш 
учун қонун дастлабки муҳокамани талаб қилмайди.
2. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида кўрсатилган сабабга кўра, 
ҳадяни бекор қилиш ҳадяни авайлаш ва бутлигини таъминлашга маж-
бур этадиган шарт нома предмети ҳадя қилувчи учун қандай баҳога эга 
эканлиги ҳадя олувчига маълум деб тахмин қилади.
3. Шарҳланаётган модданинг 4-қисми тўловга лаёқатсиз қарздоларга 
кредиторлардан ўз мулкларини яширишларига имконият яратмаслигини 


227
таъминлашга қаратилган. Бунда кредиторлар манфаати танлов асосида 
қондирилишини унутмслик лозим. 
4. Шарҳланаётган модданинг 5-қисми бўйича, тузилган шартномадаги 
ҳадя қилувчининг ҳадя олувчидан кўпроқ яшаши ҳадяни бекор қилиш сабаби 
деб эътироф этилиши, у ҳадя олувчидан кўпроқ яшаса ҳадяни бекор қилиш 
ҳуқуқи шарт-шароитлари белгиланган.
5. Агарда ҳадя бекор қилинса, ашё ҳадя қилувчига бекор қилинган 
вақтда қандай бўлган бўлса шундай қайтариб берилади. Ҳадя олувчи 
томонидан ашёдан олинган ҳосил ва даромад унда қолади. Агарда ашё 
учинчи шахсга бегоналаштирилган бўлса, уни қайтариш имкони мавжуд 
эмас. Лекин ҳадя олувчининг ашёни бегоналаштиришдаги ва уни ҳадя 
қилувчига қайтариб бермаслик мақсадида йўқ қилишдаги айби исботлан-
ганда зиён етказиш натижасида келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича 
зарарни ундириш ҳақида даъво бериш мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling