511-модда. Хайр-эҳсон
Умумфойдали мақсадларда қилинган ҳадя хайр-эҳсон ҳисобланади.
Хайр-эҳсон фуқароларга, даволаш, тарбия, ижтимоий ҳимоя
муассасаларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга, хайрия, илмий
ва ўқув муассасаларига, фондларга, музейлар ва бошқа маданият
муассасаларига, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларга,
шунингдек давлатга ва бошқа фуқаролик ҳуқуқи субъектларига
қилиниши мумкин.
Хайр-эҳсонни қабул қилишга бирор кимсанинг рухсати ёки рози-
лиги талаб қилинмайди.
Хайр-эҳсон қилувчи мол-мулкни фуқарога хайр-эҳсон қилганида
бу мол-мулкдан маълум бир мақсадда фойдаланишни шарт қилиб
қўйиши лозим, юридик шахсларга хайр-эҳсон қилганда эса бу шартни
қўйиши мумкин. Бундай шарт бўлмаганида мол-мулкни фуқарога
хайр-эҳсон қилиш оддий ҳадя деб ҳисобланади, қолган ҳолларда эса
хайр-эҳсон қилинган мол-мулкдан ҳадя олувчи унинг вазифасига
мувофиқ фойдаланади.
Аниқ мақсадда фойдаланишга мўлжалланган хайр-эҳсонни қабул
қилиб олаётган юридик шахс хайр-эҳсон қилинган мулкдан фойдала-
ниш бўйича амалга оширилган операцияларнинг алоҳида рўйхатини
юритиши лозим.
Агар хайр-эҳсон қилинган мулкдан хайр-эҳсон қилувчи кўрсатган
мақсадда фойдаланиш вазият ўзгарганлиги туфайли мумкин бўлмай
қолса, мулкдан бошқа мақсадда фақат хайр-эҳсон қилувчининг рози-
лиги билан, мол-мулкни хайр-эҳсон қилган фуқаро вафот этган бўлса
231
ёки мулкни хайр-эҳсон қилган юридик шахс қайта ташкил этилган
ёхуд тугатилган бўлса — суд қарорига мувофиқ фойдаланиш мумкин.
Хайр-эҳсон қилинган мулкдан хайр-эҳсон қилувчи кўрсатган
мақсадга зид ҳолда фойдаланиш ёки ушбу мақсадни мазкур модда
Do'stlaringiz bilan baham: |