Збекистон республикасининг


-модда. Мулк ижараси шарт номаси муддатидан олдин бекор


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet170/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   505
550-модда. Мулк ижараси шарт номаси муддатидан олдин бекор 
қилинганида иккиламчи ижара шарт номасининг бекор бўлиши
Агар мулк ижараси шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил-
ган бўлмаса, мулк ижараси шарт номасининг муддатидан олдин 
бекор қилиниши унга мувофиқ тузилган иккиламчи ижара шарт-
номасининг бекор бўлишига олиб келади. Бу ҳолда иккиламчи 
ижарага олувчи иккиламчи ижаранинг қолган муддати давомида 
иккиламчи ижара шарт номасига мувофиқ ўзи фойдаланиб келган 
мол-мулкни бекор бўлган мулк ижараси шарт номасининг тегишли 
шартлари асосида ижарага олиш ҳақида шарт нома тузиши мумкин.


286
Агар мулк ижараси шарт номаси ушбу Кодексда назарда тутилган 
асослар бўйича ҳақиқий эмас деб топилса, унга мувофиқ тузилган 
иккиламчи ижара шарт номалари ҳам ҳақиқий эмас деб топилади.
1. Иккиламчи ижара ўз мазмунига кўра мулк ижараси шарт номасидан 
келиб чиқади. Жумладан, мазкур шарт нома мулк ижараси шарт номаси 
муддатидан ортиқ муддатга тузилиши мумкин эмас. Бундан келиб чиқиб, 
шарҳланаётган моддада диспозитив норма белгиланган бўлиб, унга 
кўра мулк ижараси шарт номасини муддатидан олдин бекор қилиш унга 
асосан тузилган иккиламчи ижара шарт номасининг бекор қилинишига 
олиб келади. Шу билан бирга, мулк ижараси шартномасининг муддати-
дан олдин бекор бўлиши иккиламчи ижарага олувчининг манфаатлари 
ҳисобга олинмаслигини англатмайди, чунки иккиламчи ижара шарт номаси 
ижарага берувчининг розилиги билан тузилади. Шу сабабли иккиламчи 
ижара шарт номаси тугатилса ҳам, иккиламчи ижарага олувчи ижарага 
олувчидан иккиламчи ижаранинг қолган муддати давомида иккиламчи 
ижара шарт номасига мувофиқ ўзи фойдаланиб келган мол-мулкни бекор 
бўлган мулк ижараси шарт номасининг тегишли шартлари асосида ижа-
рага олиш ҳақида шарт нома тузишни талаб қилиш ҳуқуқини олади.
2. Иккиламчи ижара шарт номаси мулк ижараси шарт номасидан келиб 
чиқишини эътиборга олиб, мулк ижараси шартномасининг ҳақиқий эмас 
деб топилиши иккиламчи ижаранинг ҳам ҳақиқий эмаслигини келтириб 
чиқаради. Бу ФК 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг 
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа 
юридик оқибатларга олиб келмаслиги билан боғлиқ. Иккиламчи ижара 
у тузилган вақтдан бошлаб ҳақиқий саналмайди.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling