Збекистон республикасининг
-модда. Ижарага олинган мол-мулкни тасарруф қилиш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
546-модда. Ижарага олинган мол-мулкни тасарруф қилиш
Агар ушбу Кодексда, бошқа қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни ижарага берувчининг розилиги билан иккиламчи ижарага (қўшимча ижарага) топширишга, мулк ижараси шарт номаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижара), ижарага олинган мол-мулкни текин фойдаланиш учун беришга, шунингдек бу ҳуқуқларини гаровга қўйишга ва уларни хўжалик ширкатлари ва жамиятлари устав фондига (капиталига) ҳисса сифатида ёки 280 ишлаб чиқариш кооперативига пай бадали сифатида топширишга ҳақли. Кўрсатиб ўтилган ҳолларда ижарага олувчи шарт нома бўйича ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади, қайта ижара бундан мустасно. Мол-мулкни бошқа шахсларга топшириш ҳақидаги шарт нома ижара шарт номасининг амал қилиш муддатидан ортиқ муддатга тузилиши мумкин эмас. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олинган мол-мулкни иккиламчи ижарага топшириш ҳақидаги шарт номага нисбатан мулк ижараси шарт номаси ҳақидаги қоидалар қўлланилади. Ижарага берувчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун ижа- рага олувчи томонидан ижарага олинган мол-мулкни тасарруф қилиш ҳуқуқини чеклайди. Ушбу чеклов шунда кўринадики, ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкка нисбатан муайян ҳаракатларни фақат ижа- рага берувчининг розилиги билан амалга оширади. Шарҳланаётган моддада ушбу ҳаракатлар жумласига: 1) ижарага олинган мол-мулкни иккиламчи ижарага (қўшимча ижарага) топшириш. Иккиламчи ижара шарт номаси моҳиятан мулк ижараси шарт- номаси ҳисобланади ва бунда ижарага олувчи ижарага берувчи сифатида, иккиламчи ижарага олувчи эса, ижарага олувчи бўлиб қатнашади. Иккиламчи ижара шарт номасига нисбатан агар қонунчиликда бошқача ҳол белгиланган бўлмаса, мулк ижараси шарт номаси ҳақидаги қоидалар қўлланилади; 2) мулк ижараси шарт номаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижара). Қайта ижарада ижарага олувчи ўзгаради ва бунинг натижасида биринчи ижарага олувчи ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини йўқотган ҳолда ўз ўрнига бошқа шахсни қолдирган ҳолда мажбуриятдан чиқиб кетади (ФК 241-моддаси шарҳига қаранг). Ижарага берувчи ва янги ижарага олувчи ўртасида айнан ўша мол-мулк бўйича аввалги шартлар асосида янги мажбурият вужудга келади; 3) ижарага олинган мол-мулкни текин фойдаланиш учун бериш. Ушбу ҳолатда ижарага олувчи мол-мулкдан текин фойдаланиш шарт номаси бўйича текин фойдаланишга берувчи ҳисобланади (ФК 617-моддаси); 4) ижарага олувчи ҳуқуқларини гаровга қўйиш. ФК 267-моддасига кўра, гаров нарсаси бўлиб ҳар қандай мол-мулк шу жумладан, ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар бўлиши мумкин; 281 5) ижарага олувчи ҳуқуқларини хўжалик ширкатлари ва жамиятлари устав фондига (капиталига) ҳисса сифатида ёки ишлаб чиқариш коопера- тивига пай бадали сифатида топшириш. ФКнинг 58-моддасига мувофиқ, хўжалик ширкати ёки жамиятининг мол-мулкига пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар ҳисса сифатида қўшилиши мумкин. Шу билан бирга қонунчиликда ижарага олинган мол-мулкни тасарруф қилиш бўйича ижарага олувчи ҳуқуқларини кенгайтирувчи ёки чекловчи бошқа қоидалар белгиланиши ҳам мумкин. Чунончи, ФК 563-моддаси кўра, прокат шарт номаси бўйича ижарага берувчи топширилган мол- мулкни иккиламчи ижарага беришни тақиқлайди. «Фермер хўжаликлари тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасига кўра, фермер хўжаликларига берилган ер участкалари иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас. ФК 583-моддасига мувофиқ эса, ижарага олинган корхона таркибига кирувчи моддий қимматликларни иккиламчи ижарага беришга имкон беради. Ижарага берувчининг розилиги билан ёки розилигисиз ижарага олин- ган мол-мулкка нисбатан кўрсатиб ўтилган ҳаракатлар амалга оширилган ҳолларда ижарага олувчи шарт нома бўйича ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади. Бунда мол-мулкни бошқа шахсларга топши- риш ҳақидаги шарт нома ижара шарт номасининг амал қилиш муддатидан ортиқ муддатга тузилиши мумкин эмас. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling