Збекистон республикасининг


-модда. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   505
544-модда. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш
Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз 
вақтида тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шарт-
лари ва муддатлари мулк ижараси шарт номаси билан белгиланади. 
Булар шарт номада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай 
мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган 
тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ижарага олинган барча 
мол-мулк учун яхлит ҳолда ёки унинг ҳар бир таркибий қисми учун 
алоҳида-алоҳида ҳолда қуйидаги кўринишларда белгиланади:
вақти-вақти билан ёки бир йўла тўланадиган қатъий суммада 
белгиланган тўловлар тариқасида;


275
ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олин-
ган маҳсулот, мевалар ёки даромадларнинг белгиланган улуши 
тариқасида;
ижарага олувчи томонидан кўрсатиладиган маълум хизматлар 
тариқасида;
ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига шарт номада кели-
шилган ашёни мулк қилиб ёки ижарага топшириш тариқасида;
ижарага олинган мол-мулкни яхшилаш бўйича шарт номада кели-
шилган харажатларни ижарага олувчи зиммасига юклаш тариқасида.
Тарафлар мулк ижараси шарт номасида мол-мулкдан фойдалан-
ганлик учун ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳақ 
шаклларини аралаш амалга оширишни ёки ҳақ тўлашнинг бошқа 
шаклларини назарда тутишлари мумкин.
Агар мулк ижараси шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил-
ган бўлмаса, мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ 
миқдори шарт номада белгиланган муддатларда, бироқ бир йилда 
кўпи билан бир марта тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling