Збекистон республикасининг
-модда. Ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
545-модда. Ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш
Ижарага олувчи мол-мулкдан шарт нома шартларига мувофиқ, агар бундай шартлар шарт номада белгиланган бўлмаса — мол- мулкнинг вазифасига мувофиқ фойдаланиши лозим. Агар ижарага берувчининг ёзма огоҳлантиришига қарамай, ижа- рага олувчи мол-мулкдан шарт нома шартларига ёки мол-мулкнинг вазифасига номувофиқ фойдаланса, ижарага берувчи шарт номани муддатидан олдин бекор қилишни ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. 1. Мол-мулкдан фойдаланиш мулк ижараси шарт номасининг асосий мазмунини белгилайди (ФК 535-моддаси шарҳига қаранг). Шу сабабли қонун ижарага олувчига ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш бўйича талабларни қўяди ва бу талаблар мол-мулкни сақланишини ҳамда ижарага берувчи манфаатларининг ҳимояланишини таъминлашга 279 қаратилган. Ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш шарт номага мувофиқ амалга оширилиши лозим. Чунончи, фермер хўжаликларига ер участкалари ижара шарт номасига мувофиқ берилганда, фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. (“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси). Агар шарт номада ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш шарт- лари белгиланган бўлса, ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкдан вазифасига мувофиқ фойдаланиши лозим. Вазифасига номувофиқ ҳолда мол-мулкдан фойдаланишга — офис учун берилган бинодан яшаш ёки омборхона ёхуд ишлаб чиқариш ва ҳ.к. мақсадларида фойдаланишни мисол сифатида кўрсатиш мумкин. 2. Юқорида кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ижарага олувчи томонидан бузилиши ижарага берувчининг талабига кўра мулк ижараси шартномасининг ўзига етказилган зарарларни қоплатган ҳолда муддати- дан олдин бекор қилишинишига асос бўлади. Бунда шарт номани бекор қилиш ҳақида талаб қўйилишидан олдан ёзма равишда ижарага олувчини огоҳлантириш лозим. Ушбу огоҳлантиришда ижарага олувчи томонидан оқилона муддатда мол-мулкдан фойдаланиш тартиби бузилиши ҳолати бартараф қилиниши, агар ушбу талаблар бажарилмаса, ижарага олувчи томонидан етказилган зарарларни қоплатган ҳолда ижарага берувчининг муддатидан олдин шарт номани бекор қилиш мақсади ифодаланган бўлиши лозим. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling