Збекистон республикасининг
-модда. Янги муддатга мулк ижараси шарт номаси тузишда
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мулк ижараси шарт номасини янги муддатга тузишда шарт нома шартлари тарафларнинг келишуви асосида ўзгартирилиши мумкин.
553-модда. Янги муддатга мулк ижараси шарт номаси тузишда
ижарага олувчининг имтиёзли ҳуқуқи Агарда қонун ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ижарага олувчи шарт нома муддати тугаганидан кейин янги муддатга мулк ижараси шарт номасини тузишда шароитлар тенг бўлган ҳолларда бошқа шахсларга нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади. Ижарага олувчи ижарага берувчини мулк ижараси шарт номасида белгилан- ган муддатда, агар шарт номада бундай муддат белгиланган бўлмаса, шарт номанинг амал қилиши тамом бўлгунча оқилона муддатда бун- дай шарт номани тузиш истаги ҳақида ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Мулк ижараси шарт номасини янги муддатга тузишда шарт нома шартлари тарафларнинг келишуви асосида ўзгартирилиши мумкин. Агар ижарага берувчи ижарага олувчи билан янги муддатга шарт- нома тузишни рад этса-ю, аммо у билан тузилган шарт нома муддати тугаганидан кейин бир йил ичида бошқа шахс билан мулк ижараси шарт номасини тузса, ижарага олувчи ўз хоҳишига кўра ё тузилган шарт нома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўзига ўтказилишини ва ўзи билан шарт номани янгилашни рад этиш оқибатида ўзига етказилган зарарнинг тўланишини ёки фақат зарарнинг ўзи тўланишини суд орқали талаб қилишга ҳақли. 291 Агар мулк ижараси шарт номасининг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шарт нома аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади. 1. Шарҳланаётган модданинг нормалари мулк ижараси шарт номаси бўйича муносабатлар барқарор бўлишини таъминлашга қаратилган. Бунда шарт номанинг ҳар иккала тарафининг манфаатлари етарли даражада таъминланади. Ижарага олувчининг манфаатлари бошқа шахслар олдида янги муд- датга шарт нома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлишида намоён бўлади. Ижарага берувчининг манфаатлари эса, қонунда ижарага олувчи муайян шартларга риоя қилган ҳолларда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлиши белгиланиши билан таъминланади. Ушбу шартларга риоя қилинмаса, у ҳолда ижарага берувчи ўз хоҳишига кўра бошқа шахслар билан шарт- нома тузишга ҳақли. 2. Ижарага олувчининг мулк ижараси шарт номасини янги муддатга тузишда имтиёзли ҳуқуқи қуйидаги шартларга риоя қилинган ҳолларда амалга оширилиши мумкин: 1) аввал тузилган шарт нома бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажарганлик. Булар жумласига мол-мулкдан фойдаланганлик учун ўз вақтида ҳақ тўлаш (ФК 544-моддаси), мол-мулкдан шарт нома шартла- рига (мол-мулкнинг вазифасига) мувофиқ фойдаланиши (ФК 545-модда), мол-мулкни соз ҳолда сақлаши, жорий таъмирлашни амалга ошириши ва мол-мулкни сақлаш бўйича ҳаражатларни амалга ошириши (ФК 548- модда). Ижарага олувчи томонидан ўз мажбуриятларини бажармаслиги шу жумладан, ФК 551-моддасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаган ҳолларда у имтиёзли ҳуқуқдан маҳрум бўлади; 2) бошқа шахслар билан шароитлар тенг бўлган ҳолларда мулк ижараси шарт номасини тузишга тайёр бўлиши. Бу мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ миқдорида (ФК 544-моддаси), мол-мулкни капи- тал таъмирлашни амалга ошириши (ФК 547-моддаси), ижарага олувчи томонидан амалга оширилган ажратилиши мумкин бўлган яхшилашлар тақдири (ФК 555-моддаси) ва ҳ.к. даҳлдор бўлиши мумкин; 3) ижарага олувчи ижарага берувчини мулк ижараси шарт номасида белгиланган муддатда, агар шарт номада бундай муддат белгиланган 292 бўлмаса, шарт номанинг амал қилиши тамом бўлгунча оқилона муддатда бундай шарт номани тузиш истаги ҳақида ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Оқилона муддат бўлиши учун ушбу муддат янги муддатга ижарага шарт номасини тузиш имконини бериши лозим. Ижарага олувчининг мулк ижараси шарт номасини дастлабки шартларда номуайян муддатга тузиш ҳуқуқи қуйидаги шартларга риоя қилинганда амалга оширилиши мумкин: 1) шарт нома муддати тугагандан сўнг ижарага олувчи томонидан мол-мулкдан фойдаланиш давом этса; 2) ижарага берувчи томонидан ижарага олувчининг мол-мулкдан фойдаланишда давом этишига эътироз билдирмаслиги. ФК 540-моддасига кўра, номуайян муддатга тузилган мулк ижараси шарт номасининг ҳар икки тарафи ҳам ёзма равишда улардан бирининг талаби билан бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса уч ой олдин огоҳлантирган ҳолда истаган вақтда шарт номадан воз кечиши мумкин. 3. Янги муддатга мулк ижараси шарт номаси тузишда ижарага олув- чининг имтиёзли ҳуқуқи ҳақидаги қоида диспозитив бўлиб, бошқача қоида қонун ёки шарт номада назарда тутилмаган ҳолларда қўлланилади. Масалан, кўрсатилган қоида прокат шарт номасига (ФК 559-модда), транс- порт воситалари ижараси шарт номасига (ФК 564-модда) қўлланилмайди. Янги муддатга мулк ижараси шарт номасини тузиш тарафларга унинг шартларини ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди ва бу ҳолат ФК 354-моддаси қоидасига мос келади. 4. Агар юқорида кўрсатиб ўтилган барча шартларга ижарага олувчи томо- нидан риоя қилинган бўлса, ижарага берувчи ижарага оулвчига янги муддатга мулк ижараси шарт номасини тузишни рад қилиши мумкин эмас. Ушбу қоида шарт нома муддати тугагандан сўнг бир йил давомида амал қилади. Агар кўрсатилган муддатда ижарага берувчи ушбу мол-мулк юзасидан мулк ижараси шарт номаси дастлабки ижарага олувчи билан эмас, балки бошқа шахс билан тузилган бўлса, у ҳолда ноқулай оқибатлар келтириб чиқаради. Ижарага олувчи ижарага олувчини янги муддатга мулк ижараси шарт номасини тузишга мажбур қилишни ҳамда етказилган зарарларни қоплашни сўраб судга мурожаат қилишга ҳақли. Ижарага олувчи янги муддатга мулк ижараси шарт номасини тузишни рад қилганлик учун ўзига етказилган зарарни қоплаш билан чекланиши ҳам мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling