Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   505
556-модда. Ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш
Мулк ижараси шарт номасида ижарага олинган мол-мулк ижара 
шарт номасининг муддати тамом бўлганидан кейин ёки тамом 
бўлмасдан олдин ижарага олувчи шарт номада келишилган сотиб 
олиш баҳосининг ҳаммасини тўлаган тақдирда унинг мулкига айла-
ниши назарда тутилиши мумкин.
Агар ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш шарти шарт номада 
назарда тутилмаган бўлса, у тарафларнинг қўшимча келишуви билан 
белгиланиши мумкин, бунда тарафлар мол-мулкдан фойдаланган-
лик учун илгари тўланган ҳақни харид нархига киритиш тўғрисида 
келишишга ҳақлидирлар.
Қонунларда ижарага олинган мол-мулкни сотиб олишни тақиқлаш 
ҳоллари белгилаб қўйилиши мумкин.
1. Ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш, яъни ижарага олув-
чига уни мулк қилиб топшириш фақат шарт номада назарда тутилган 
ҳоллардагина амалга оширилади. Бунда сотиб олиш мулк ижараси шарт-


297
номаси тугагандан сўнг, шунингдек ушбу муддат тугашидан олдин ҳам 
амалга ошиши мумкин. Сотиб олишнинг мажбурий шарти бўлиб ижарага 
олувчи томонидан шарт номада белгиланган сотиб олиш баҳосини тўлиқ 
тўлаш ҳисобланади.
Ижарага олинган мол-мулкни сотиб олиш шарти мулк ижараси шарт-
номасида, шунингдек ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасида 
тузиладиган қўшимча шарт номада ҳам назарда тутилиши мумкин яъни, 
ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу масала тарафлар келишуви билан ҳал 
қилинади. Агар мол-мулкни сотиб олиш тарафлар ўртасида тузилган 
қўшимча келишувга мувофиқ амалга оширилса, у ҳолда улар мол-мулкдан 
фойдаланганлик учун илгари тўланган ҳақни сотиб олиш ҳақи ҳисобига 
ўтказиш ҳақида келишишга ҳақли.
Агар қонун ҳужатларида ижарага олинган мол-мулкни сотиб олишга 
тақиқ ўрнатилган бўлса, бундай шартни мулк ижараси шарт номасига 
киритиш ҳамда бу юзасидан қўшимча келишувга эришиш мумкин 
бўлмайди. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан 
чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги» қонунига кўра, давлат 
тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши мумкин бўлмаган 
мол-мулк сотиб олиниши мумкин эмас. Чунончи, ер (қонунчиликда 
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички 
сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ўқ отар қуролларни 
ишлаб чиқариш, таъмир лаш ва сотишни амалга оширувчи корхона ва 
ташкилотлар, портловчи ва заҳарли моддаларни ташишга ихтисослашган 
корхоналар шулар жумласидандир.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling