Збекистон республикасининг


-§. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ИЖАРАСИ


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   505
3-§. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ИЖАРАСИ
564-модда. Транспорт воситасини ижарага бериш шарт номаси
Транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш шарт номаси 
бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик 
қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради 
ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича 
хизмат кўрсатади.


306
Транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш шарт номаси 
бўйича ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник 
фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик 
қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради.
Ушбу бобнинг ижара шарт номасини номуайян муддатга қайта 
тузиш ва ижарага олувчининг ижара шарт номасини янги муддатга 
қайтадан тузишга имтиёзли ҳуқуқи ҳақидаги қоидалари транспорт 
воситасини ижарага бериш шарт номасига нисбатан қўлланмайди.
Транспорт воситасини ижарага бериш объектининг хусусиятидан 
келиб чиққан ҳолда, уни махсус тартибга солиш зарурати унга тегишли 
қоидаларни Ўз. Р ФК алоҳида параграфига ажратишни белгилаб берди. 
Ўз навбатида, қонун ҳужжатлари билан ушбу қоидалар йиғиндиси ижа-
рага берувчи томонидан ижарага олувчига мазкур транспорт воситасини 
бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш мажбурияти 
юклатилганлиги ёки юклатилмаганлигини ҳисобга олган ҳолда икки 
гуруҳга ажратилган.
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисми транспорт воситасини экипажи 
билан ижарага бериш шарт номасини тузиш бўйича асосий йўналишларни 
белгилайди. Ўз. Р ФК 3-параграфининг мазкур моддалари (566-модда, 
571-моданинг 1-қисми) ижарага берувчини ижарага олувчига транспорт 
воситаси шаклидаги мулкни бериш ҳамда унга транспорт воситасини 
бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш мажбуриятини 
назарда тутувчи бирлаштирилган (комбинацияланган) мажбуриятларни 
тартибга солади. Шарт нома ўзининг қонуний расмийлаштирилиши 
бўйича аралаш хусусиятга эга эмас, балки махсус шарт нома сифатида 
мустақиллик ва яхлитликни ўзида сақлаб қолади. Ижарага берувчи ушбу 
хизматларни у билан меҳнат муносабатларида бўлган шахслар (персонал, 
ходимлари) орқали кўрсатади.
Ўз. Р ФК 564-моддасининг 1-қисмида ифодаланган транспорт восита-
сини экипажи билан ижарага бериш шарт номасининг ўзига хос хусусияти 
шундан иборатки, унга кўра ижарага берувчи ижарага олувчига ўз кучи 
билан шарт нома предметини бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича 
хизмат кўрсатади. Бу тарафлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларга хизмат 
кўрсатиш шарт номаси элементини киритади, аммо бу кўриб чиқилаётган 
шарт номани (юридик адабиётларда баъзан қайд қилинганидек) аралаш 


307
шарт номага айлантирмайди, чунки транспорт воситаларини бошқариш 
ва техник фойдаланиш масалалари бўйича тарафларнинг муносабатлари 
Ўз. Р ФК 38 боби билан эмас, балки Ўз. Р ФК 34 боби 3 параграфи билан 
тартибга солинади.
Шарт нома предмети бирлаштирилган (комбинацияланган) хусусиятга 
эга бўлиб, биринчи компонент (элемент) сифатида ашёдан — хусусий 
аломатлари билан белгиланадиган транспорт воситасидан (автомобиль, 
дарё, денгиз ёки ҳаво кемаси ва ҳ.к.) фойдаланиш ҳуқуқини, иккинчиси 
сифатида эса — уни бошқариш (транспорт воситаларини бошқариш, 
учиш, шу жумладан навигация хизматлари, алоқа хизмати ва бошқалар) 
ва техник фойдаланишни ўз ичига қамраб олади.
Шарҳланаётган модданинг 1-қисми транспорт воситасини экипажи 
билан ижарага бериш шарт номасининг тушунчасини белгилайди. Ушбу 
тушунчага кўра, ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик 
қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз 
кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат 
кўрсатади.
Ўз. Р ФК 34 боби 3 параграфи (Ўз. Р ФК 564-модданинг 3 қисми, 565, 
567, 569, 570, 572-моддалари) транспорт воситаларини ижарага бериш-
нинг ҳар икки турини бирлаштирувчи умумий нормаларни белгилайди. 
Бундан ташқари, мазкур шарт номанинг у ёки бу турига хос бўлган хусу-
сиятларини ажратиш мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling