Збекистон республикасининг


-модда. Ижарачига мол-мулкни топшириш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   505
560-модда. Ижарачига мол-мулкни топшириш
Прокат шарт номасини тузган ижарага берувчи ижарага топши-
рилаётган мол-мулкнинг созлигини ижарага олувчи иштирокида 
текшириши, шунингдек уни мол-мулкдан фойдаланиш қоидалари 
билан таништириши ёки унга бу мол-мулкдан фойдаланиш ҳақидаги 
ёзма қўлланмани бериши шарт.
Умумий қоидага кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни 
шарт нома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топ-
шириши лозим (ФК 541-моддаси шарҳига қаранг). Ушбу қоида прокат 
шарт номасига ҳам қўлланилади.
ФК 558-моддаси 1-қисмига асосан, прокат шартномаси бўйича ижарага 
берувчи ўз фаолиятини амалга оширишда мутахассис эканлигини ҳисобга 
олган ҳолда, қонун томонидан унга мол-мулкни ижарага берувчига топши-
риш билан боғлиқ қўшимча мажбуриятларни юклайди. Ушбу мажбуриятлар 
биринчи навбатда ижарага олувчининг қонуний манфаатларини ҳимоя 
қилишга қаратилган. Қоидага мувофиқ, ижарага олувчи ижарага берувчидан 
фарқли равишда ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш бўйича махсус 
билимларга эга эмас. Шарҳланаётган модда прокат шарт номасини тузган 
ижарага берувчининг қуйидаги қўшимча мажбуриятларини белгилайди:
1) Ижарага топширилаётган мол-мулкнинг созлигини ижарага олувчи 
иштирокида текшириши. Бу ўз навбатида ижарага олинган мол-мулкни 
ишлатишга яроқлилигини ижарага олувчига топширишда аниқлаш имко-
нини беради.
2) Ижарага олувчини мол-мулкдан фойдаланиш қоидалари билан 
таништириши ёки унга бу мол-мулкдан фойдаланиш ҳақидаги ёзма 


302
қўлланмани бериши. Ушбу мажбурият шунингдек, мураккаб ашёлардан 
тўғри фойдаланишни ҳамда уни эҳтиётсизлик натижасида шикастлани-
шининг олдини олишни таъминлашга қаратилган.
Ижарага олувчи томонидан юқорида кўрсатилган қўшимча мажбурият-
ларни бажарилиши ижарага берувчи учун ҳам, ижарага олувчи учун 
ҳам муҳим ҳуқуқий аҳамият касб этади. Ижарага берувчи томонидан 
ушбу мажбуриятларни бажармаслик, келгусида камчиликлар аниқланган 
ҳолларда ушбу камчиликлар ижарага олувчи томонидан фойдаланиш ва 
уни сақлаш қоидаларини бузилиши натижасида юзага келганлигини важ 
қилиб кўрсатиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling