Збекистон республикасининг


-модда. Прокат шарт номасининг муддати


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   505
559-модда. Прокат шарт номасининг муддати
Прокат шарт номаси бир йилгача муддатга тузилади.
Мулк ижараси шарт номасини номуайян муддатга қайтадан тузиш ва 
ижарага олувчининг мулк ижараси шарт номасини қайтадан тузишга 
имтиёзли ҳуқуқи ҳақидаги қоидалар прокат шарт номасига нисбатан 
қўлланмайди.
Ижарага олувчи прокат шарт номасини бажаришни истаган вақтида 
рад этишга ҳақли.
1. Прокат шарт номаси амал қилишининг энг узоқ муддати бир йилни 
ташкил қилади. Бу ФК 540-моддаси қоидаларини эътиборга олган ҳолда, 
тарафлар прокат шарт номаси муддатини мустақил равишда бироқ, бир 
йилдан ортиқ бўлмаган муддатга белгилашлари мумкинлигини англа-
тади. Агар шарт нома бир йилдан ортиқ муддатга тузилган бўлса, у ҳолда 
мазкур шарт нома бир йил муддатга тузилган ҳисобланади. Агар прокат 
шарт номасида муддат белгиланмаган бўлса ва тарафлардан биронтаси 
ҳам бир йил муддат ўтгунича шарт номадан воз кечмаса, у ҳолда шарт-
нома бир йил ўтгандан сўнг тугатилади.
2. ФК 553-моддасида белгиланган умумий қоидалардан фарқли 
равишда, шарҳланаётган моддада ижарачига прокат шарт номасини 
янги муддатга қайта тузишда имтиёзли ҳуқуқ берилмайди. Шунингдек, 
ижарчига агар у шарт нома муддати тугагандан кейин ҳам ижарага берувчи 
томонидан эътироз бўлмаган ҳолларда мол-мулкдан фойдаланишни давом 
эттираётган бўлса, унга мулк ижараси шарт номасини номуайян муддатга 
қайтадан тузиш ҳақидаги қоидалар қўлланилмайди.
Шу билан бирга прокат шарт номаси муддати тугагандан сўнг ижарага 
олувчи умумий асосларда янги муддатга шарт нома тузишга ҳақли.
3. ФКнинг 237-моддасига мувофиқ, мажбуриятни бажаришдан бир 
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки 
шарт номада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу умумий 
қоидадан истисно тариқасида прокат шарт номаси бўйича ижарага 
олувчи истаган вақтда шарт номани бажаришни рад этишга ҳақли. 
ФКнинг 382-моддасига асосан ижарага олувчи шарт номадан бир 
томонлама бош тортган ҳолларда прокат шарт номаси бекор қилинган 
ҳисобланади.


301
Прокат шарт номасини бажаришни бир томонлама рад қилиш қоида 
тариқасида, мол-мулкни ижарага берувчига қайтариш амалга ошири-
ладиган шаклда ифодаланиши лозим. Акс ҳолда шарт номанинг амал 
қилиши давом этади ва бунда ижарага олувчи амалда мол-мулкдан фой-
даланаётганлиги ёки фойдаланмаётганлиги аҳамиятга эга бўлмайди 
ҳамда мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тегишлича мол-мулк 
ижарага олувчи эгалигида бўлган бутун давр учун тўланиши лозим (ФК 
562-моддасига шарҳига қаранг).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling