Збекистон республикасининг


-модда. Мулк ижараси айрим турларининг


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   505
557-модда. Мулк ижараси айрим турларининг
ва айрим турдаги мол-мулкни ижарага беришнинг
хусусиятлари
Мулк ижараси шарт номасининг айрим турларига ва айрим тур-
даги мол-мулкни ижарага бериш шарт номаларига (прокат, транспорт 
воситалари ижараси, корхоналар ижараси, молиявий маблағлар ижа-
раси ва ҳоказолар), агарда ушбу Кодекснинг қоидаларида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган 
қоидалар қўлланади.


298
1. Шарҳланаётган модда мулк ижараси муносабатларини тартибга 
солувчи умумий ва махсус нормаларнинг ўзаро нисбатани белгилайди. 
Бунда устуворлик махсус нормаларга яъни, умумий қоидалар (ФК 
535–556-моддалари) мулк ижараси шарт номасининг алоҳида турла-
рига нисбатан, агар Кодекснинг прокат (ФК 558–563-моддаси), транс-
порт воситалари ижараси (ФК 564–572-моддаси), корхона ижараси (ФК 
579–586-моддаси), лизинг (ФК 587–599-моддаси ва ҳ.к.ларда бошқа қоида 
белгиланмаган бўлса қўлланилади.
Мулк ижараси шарт номаси шакли (ФК 539-моддаси), ижарага олин-
ган мол-мулкни тасарруф қилиш (ФК 547, 548-моддаси), янги муддатга 
мулк ижараси шарт номаси тузишда имтиёзли ҳуқуқ (ФК 553-моддаси), 
мулк ижарасининг алоҳида турларига доир қоидаларда мулк ижараси 
шарт номаси умумий нормаларидан фарқ қилувчи қоидалар ўрнатилган 
(ФК 559, 563, 565, 566, 574, 580-моддалари).
2-§. ПРОКАТ
558-модда. Прокат шарт номаси
Прокат шарт номаси бўйича доимий тадбиркорлик фаолияти 
сифатида мол-мулкни ижарага берувчи ҳақ эвазига ижарага олувчига 
вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун кўчар мол-мулкни 
топшириш мажбуриятини олади.
Прокат шарт номаси бўйича топширилган мол-мулкдан, агар 
шарт номада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ёки у мажбурият 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling