566-модда. Транспорт воситаси уни сақлаш, бошқариш ва техник
фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатган ҳолда ижарага берилганда
ижарага берувчининг мажбуриятлари
Ижарага берувчи шарт нома амал қилиб турган бутун муддат
давомида ижарага берилган транспорт воситасини тегишли ҳолатда
сақлаши, шу жумладан жорий ва капитал таъмирлаши ҳамда зарур
асбоб-ускуналарни бериши шарт.
Ижарага берувчининг транспорт воситасини бошқариш ва тех-
ник фойдаланиш бўйича ижарага олувчига кўрсатадиган хизмат-
лари ҳажми транспорт воситасининг шарт номада кўрсатилган
ижара мақсадларига мос равишда нормал ва хавфсиз ишлатили-
317
шини таъминлаши шарт. Ижара шарт номасида ижарага олувчига
кўрсатиладиган хизматларнинг янада кенгроқ доираси назарда
тутилиши мумкин.
Транспорт воситаси экипажининг таркиби ва унинг малакаси
тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларга ва шарт номада бел-
гиланган шартларга, борди-ю, тарафлар учун мажбурий бўлган
қоидаларда бундай талаблар белгилаб қўйилмаган бўлса, — шундай
турдаги транспорт воситасини ишлатишнинг одатдаги амалиёти
талаблари ва шарт нома шартларига жавоб бериши лозим.
Экипаж аъзолари ижарага берувчи билан меҳнат муносабатларини
сақлаб қоладилар. Улар ижарага берувчининг транспорт воситасини
бошқариш ва техник фойдаланишга доир кўрсатмаларига ва ижарага
олувчининг транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатишга
доир кўрсатмаларига бўйсунадилар.
Агар транспорт воситасини ижарага бериш шарт номасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, экипаж аъзоларининг хизматига
ҳақ тўлаш, шунингдек уларни сақлаш харажатлари ижарага берувчи
Do'stlaringiz bilan baham: |