Збекистон республикасининг
-модда. Транспорт воситаси уни сақлаш, бошқариш ва
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижарага олувчи транспорт воситасини ижарага бериш шарт номаси амал қилиб турган бутун муддат давомида ижарага олинган транспорт
- Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини сақлаш, уни
568-модда. Транспорт воситаси уни сақлаш, бошқариш ва
техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда ижарага берилганида ижарага олувчининг мажбуриятлари Ижарага олувчи транспорт воситасини ижарага бериш шарт номаси амал қилиб турган бутун муддат давомида ижарага олинган транспорт воситасини тегишли ҳолатда сақлаб туриши, жумладан уни жорий 324 таъмирлашни, шунингдек, агар шарт номада бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, капитал таъмирлашни ҳам амалга ошириши шарт. Ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини ўз кучи билан бошқаради, шунингдек ундан тижорат мақсадида ва техник фойдаланишни амалга оширади. Агар шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи ижарага олинган транспорт воситасини сақлаш, уни суғурталаш, шу жумладан ўз жавобгарлигини суғурталаш, транспорт воситасини ишлатиш билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. 1. Шарҳланаётган модда транспорт воситасини сақлаш бўйича мажбу- риятни ижарага олувчига юклайди. Бу мажбурият шарт номанинг бутун муддати давомида амал қилади. Ушбу шарт номага нисбатан транспорт воситасини сақлаш деганда, транспорт воситасини нормал, техник яроқли ҳолатда сақлаб туришга қаратилган чоралар (ҳаракатлар) мажмуи тушунилади. Бундай чораларга таъмирлашни (жорий, агарда шарт номада бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса капитал таъмирлаш) амалга ошириш, кўздан кечириш, транспорт воситаси қарови бўйича чоралар (тозалаш) киради. Юзага келган муносабатларни тартибга солишда тарафлар улар учун мажбурий бўлган капитал таъмирлашга киритилган ишлар рўйхати, уни ўтказиш даврийлиги, мажбурий кўрикдан ўтказиш ва уларни амалга оши- риш усулларига доир техник нормалар ва қоидаларга амал қилишлари лозим. Бу эса транспортнинг ишлаши хавфсизлигини таъминлайди. Бундай мажбурий талаблардан ташқари, тарафлар ижарага олувчига қўшимча мажбуриятлар юклаши мумкин (масалан, тозалашнинг даврийлигини) ёки ушбу транспорт турини сақлаш учун амалиётда қўлланиладиган оддий талабларга амал қилишлари мумкин. Шарҳланаётган модда жорий, агар шарт номада бошқача ҳол белги- ланмаган бўлса капитал таъмирлашни ижарага олувчига юклаш мажбу- риятини аниқ белгилаган ҳолда, уни том маънода талқин қилиш мумкин эмас. Айрим ҳолатларда модда аниқ тузилган шарт номага нисбатан чеклашлар билан талқин қилиниши мумкин. Ҳар бир аниқ ҳолатда бундай мажбуриятларнинг мазмуни транспорт воситасининг туридан ташқари, ижара шарт номаси муддати билан ҳам 325 боғлиқ бўлади. Бундай ҳолатларда ижара муддати билан мажбурий нор- малар ва талаблардаги норматив муддатлар бўйича (даврийлик) аниқ турдаги транспорт воситасининг таъмирлаш ва кўздан кечириш муддат- лари мувофиқлашади. Масалан, режавий капитал таъмирлаш жорийга нисбатан кам ўтказиладиган ҳолда, бундай мажбурият ижарага олувчининг қисқа муддатли ижарадаги мажбуриятига киритилмайди. Шундай қоида жорий таъмирлаш ва кўздан кечиришга нисбатан ҳам қўлланилади (агарда уларни ўтказиш муддатлари ижара муддати билан тўғри келмаса). Бунинг натижасида ижарага берувчи транспорт воситасини қисқа муд- датли ижарага беришга, агар унинг капитал таъмирлаш муддати келган бўлса хақли эмас, чунки ижарага берувчи ижарага олувчига мол-мулкни шарт нома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топ- ширишга доир мажбурият бузилган бўлади. (Ўз. Р ФК 541-модда 1-қисми) Шарҳланаётган модда нормаси императив бўлиб, тарафлар ўзларининг келишувига биноан уни ўзгартиришга, ушбу мажбуриятларни ижарага берувига ёки уларни ўзаро бўлиб олишган ҳақли эмаслар. 2. Ижарага берувчи ижарага олувчига фақат транспорт воситасини беришга мажбур, лекин уни бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмайди. Шунинг учун ижарага хизмат кўрсатган ҳолда беришдан фарқли равишда ижарага олувчи ўзининг кучи билан ушбу объектни бошқариш, техник ва тижорат мақсадида ишлатишни амалга оширади. Ушбу модда маъносига кўра, ижарага олувчи транспорт воситасини бошқаришни ва ишлатишни ўзи, ўзининг ходимлари ҳаракатлари ёки ижарага олувчи билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, агарда ушбу мажбуриятларни бажаришга фуқаролик-ҳуқуқий шарт номалар доирасида жалб қилинган шахслар билан транспорт уставлари ва кодексларнинг маъмурий нормаларини бузмаган бўлса, амалга ошириши керак. “Транспорт воситасини бошқариш”, “техник фойдаланиш” ва транс- порт воситасини “тижорат мақсадида ишлатиш” тушунчалари Ўз. Р ФК 566–567 моддалари шарҳларида назарда тутилган. 3. Шарҳланаётган модда 3-қисми мазмуни, ушбу модда 2-қисмида кўзда тутилган нормаларнинг мантиқий давоми ҳисобланади ва ижа- рага олувчига мажбуриятларни эмас, балки ижарага олинган транспорт 326 воситасини сақлаш, уни суғурталаш, шу жумладан ўз жавобгарлигини суғурталаш, транспорт воситасини ишлатиш билан боғлиқ харажатларни амага ошириш ҳуқуқини беради, чунки ижарага берувчи билан шарт нома тузишда бошқача шарт ҳам назарда тутилиши мумкин. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling