Збекистон республикасининг


-модда. Транспорт воситасини ижарага бериш


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   505
565-модда. Транспорт воситасини ижарага бериш 
шартномасининг шакли
Транспорт воситасини ижарага бериш шарт номаси, унинг муд-
датидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. (Ўз. Р нинг 2006 
йил 27 сентябрдаги қонуни таҳририда Ўз. РҚ-56)
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан 
ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижарага 
бериш шарт номаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. (Ўз. Рнинг 
2001 йил 7 декабрдаги қонуни билан ушбу қисм киритилган № 320-11)


314
1. Ўз. Р ФК 34 боби 3-параграфи билан тартибга солинадиган шарт-
номавий муносабатларнинг предмети бўлиб фуқаролик муомиласида 
иқтисодий нуқтаи назардан муҳим аҳамиятга эга бўлган транспорт воси-
таси ҳисобланади. Бундан ташқари, транспорт воситасини ижарага бериш 
шарт номаси кўпинча узоқ муддатга (бир неча ой, ларга баъзан — йилга) 
тузилади. Шунинг учун ҳам тарафларнинг муносабатлари аниқ ва батаф-
сил ёзма шаклда белгиланиши лозим.
Транспорт воситасини ижарага бериш (экипаж билан ёки экипажсиз) 
шарт номаси, унинг муддатидан қатъи назар, барча ҳолларда ёзма шаклда 
тузилиши шарт.
Ушбу қоида ҳам юридик шахсларга, ҳам жисмоний шахсларга таллуқли 
бўлиб, Ўз. Р ФК 539-моддасида назарда тутилган (яъни жисмоний шах-
слар ўртасида бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузиладиган шарт-
номаларни оғзаки шаклда тузишга йўл қўядиган) нормани истисно қилади.
Шарҳланаётган моддада бундай ёзма шаклнинг турлари чекланмаган. 
Шундай қилиб, у Ўз. Р ФК 366-моддаси 4-қисмига мувофиқ тарафлар 
имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, теле-
граф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шарт номадаги 
тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини беради-
ган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши 
мумкин.
Агар шарт нома тузиш ҳақидаги ёзма таклиф ушбу Ўз. Р ФК 370-мод-
дасининг 4 қисмида назарда тутилган тартибда олинган бўлса, яъни 
агар ижарага берувчи (фрахтга берувчи) офертани олиб, унга акцепт 
учун белгиланган муддатда транспорт воситасини бериш — конклюдент 
ҳаракат (тарафларнинг шарт нома тузишга розилиги ҳақида хулосага 
келиш мумкин бўлган ҳаракатлари) йўли билан акцептни амалга оширса, 
шарт номанинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади. Бунда оферта 
ёзма шаклда берилган бўлиши ва шарт номанинг барча асосий шартларини 
ўзида ифодалаган бўлиши зарур.
Шарҳланаётган модда ёзма шаклга риоя қилмасликнинг уни ҳақиқий 
эмас деб эътироф этиш каби оқибатини ўзида акс эттирмаган. Шундай 
қилиб, ёзма шаклга риоя қилмаслик Ўз. Р ФК 108-моддасида назарда 
тутилган оқибатларга олиб келади, яъни тарафларни низо бўлган тақдирда 
битимни ва унинг шартларини гувоҳлар кўрсатмалари билан тасдиқлашга 


315
доир ҳуқуқидан маҳрум қилади, лекин уларнинг ёзма ёки бошқа далиллар 
келтириш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Қонун ҳужжатлари кемаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга нисбатан 
ҳуқуқ тўғрисидаги нормаларни белгилаган.
Ўз. Р ҲКнинг ҳаво кемаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги 
39-моддасига мувофиқ, фуқаролик ва давлат ҳаво кемалари рўйхатдан 
ўтказилиши лозим. Фуқаролик ҳаво кемалари Ўзбекистон Республика-
сининг фуқаролик ҳаво кемалари Давлат реестрида, давлат кемалари эса 
Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳаво кемалари Реестрида рўйхатдан 
ўтказилиши лозим.
Тегишли реестрга киритилган ҳаво кемасининг эгасига рўйхатдан 
ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳаво кемалари Давлат реестри 
ва Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳаво кемалари Реестрини юри-
тиш тартиби, шунингдек, рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани 
бериш тартиби тегишлича Авиация маъмурияти ва Мудофаа вазирлиги 
томонидан белгиланади.
Синовдаги (экспериментдаги) ҳаво кемалари Давлат реестрига кири-
тилмайди, бироқ Авиация маъмуриятида ҳисобда туради.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ҳаво кемалари Давлат 
реестри ёки Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳаво кемалари 
Реестрига киритилган ҳаво кемалари, шунингдек Авиация маъмуриятида 
ҳисобда турган синовдаги (экспериментдаги) ҳаво кемалари Ўзбекистон 
Республикасига тегишли субъект ҳисобланади.
Чет эл ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикасининг тегишли 
реестрига тегишли чет эл ҳаво кемалари реестридан чиқарилгандан 
кейин киритилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемасини ҳар қандай чет эл давлати 
ҳаво кемалари реестрига киритиш ушбу кема Ўзбекистон Республи-
касининг тегишли реестридан белгиланган тартибда чиқарилмаган 
бўлса тан олинмайди. (қаранг, Дававианазорат бошлиғи буйруғи билан 
тасдиқланган АВда 2005 йил 16 февралда 1452-сон билан рўйхатга 
олинган Ўзбекистон Республикаси экспериментал ҳаво кемалари давлат 
ҳисоби Қоидаси(Ўз. Р АҚ-46), Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаси 
“Фуқаролик ҳаво кемаларини Давлат рўйхатига олиш (Ўз. Р АҚ-45) Дава-


316
вианазорат бошлиғи буйруғи билан тасдиқланган ва АВда 2003 йил 29 
апрелда 1239-сон билан рўйхатга олинган).
Ўзбекистон Республикаси ички сув транспорти Уставининг 24-мод-
дасига мувофиқ, кемани бошқа ташкилот бошқарувига бериш, кемага 
нисбатан эгалик ҳуқуқини ўтказиш ёки бир йилдан ортиқ муддатга 
ижарага бериш кема реестрида ва кема гувоҳномасида қайд этилиши 
лозим.
Кемага нисбатан янги ҳуқуқий муносабатларни ўрнатиш тегишли 
белгиларни кема реестрига киритилгандан кейин учинчи шахсларга 
нисбатан мажбурийдир.
Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қонунда белгиланган тартибда 
давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий бўлган автомототранспорт воси-
таларини ижара бериш шарт номасига нисбатан нотариал тасдиқланиш 
қоидасини белгилайди.
Ўз. Р ФК 366-моддаси талабини ҳисобга олиб, давлат рўйхатидан 
ўтказиш мажбурий бўлган автомототранспорт воситаларини ижара бериш 
шарт номасига нисбатан нотариал тасдиқланиш, у рўйхатдан ўтказилганда 
тамомланган ҳисобланади.
Автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шарт номаларини 
давлат рўйхатидан ўтказиш ёки нотариал шаклга риоя қилмаслик Ўз. Р ФК 
112-моддасига мувофиқ, унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бундай 
битим аҳамиятсиз ҳисобланади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling