Збекистон республикасининг
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
зиммасида бўлади.
Агар транспорт воситасини ижарага бериш шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини суғурта қилиш ва (ёки) унинг томонидан ёки уни ишлатиш муносабати билан етказилиши мумкин бўлган зарар учун жавобгарлик ни суғурталаш мажбурияти, бундай суғурталаш қонун ёки шарт номага мувофиқ мажбурий бўлса, ижарага берувчи зиммасига юклатилади. 1. Ижара муносабатларини бошқариш ёки йўналтириш тарафлар ўртасидаги ижарага олинган мулкни сақлаш, энг аввало, уни таъмирлаш (жорий ва капитал) мажбуриятларининг бўлишини ўз ичига олади. Шарҳланаётган моддада умумий ҳолатлардан (Ўз. Р ФК 547-548-мод- далари) фарқли махсус мажбуриятларни тақсимлаш ўрнатилган. Шарҳланаётган модда мазмунидаги норма императив бўлиб, тарафлар ўзларининг келишуви бўйича уни ўзгартиришга ҳақли эмас. Ижарага берувчи ушбу шарт нома шартига кўра, транспорт восита- сини уни техник фойдаланиш хизматлари билан тақдим этар экан, унинг мажбуриятига ушбу воситани сақлаш мажбуриятини ҳам киритиш тўғри 318 бўлади. Сақлаш деганда, ушбу мулкни тегишлича (нормал фойдаланиш учун яроқли) ҳолатда техник жиҳатдан ҳам, ҳуқуқий маънода ҳам сақлаш бўйича зарурий чоралар кўриш тушунилади. Биринчисида, жорий ва капитал таъмирлашни, тузатиш, тозалаш, транспорт воситасини тартибга солиш тушунилади. Иккинчисида, ундан фойдаланишга рухсат берувчи назорат органла- рида тегишли зарурий жараёнларни амалга ошириш тушунилади. Транспорт воситасини сақлаб туриш тушунчасига зарурий асбоб- ускуналарни тақдим қилиш киритилади. Асбоб-ускуналар бўлиб асосий ашёга хизмат қиладиган ва у билан умумий мақсадда боғланган ашёлар ҳисобланади (Ўз. Р ФК 90-модда). Асбоб-ускуналарнинг хусусияти транспорт воситасининг тури, русуми ва ишлатилиш мақсади билан боғлиқдир. Хусусан, юкларни ташиш мақсадида фойдаланиладиган дарё кемаси учун булар ортиш-тушириш механизмлари, такеллаж агар кема балиқ ушлаш мақсадида фойдаланиладиган бўлса, булар траль, тўр ва балиқ ови учун бошқа жиҳозлар ҳисобланади. Агар мураккаб техник объектлар тўғрисида гапириладиган бўлса, ижарага берувчининг мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ техник ташкилий ва бошқа тадбирлар, шунингдек, уларни амалга ошириш муддат- лари, техник норма ва қоидалар шу жумладан хавфсизлик қоидаларидан келиб чиқиб белгиланади. 2. Шарҳланаётган модда ижарага берувчининг транспорт воситасини техник фойдаланиш бўйича хизматларни тақдим этиш мажбуриятини аниқлаштиради. Ушбу модданинг 2-қисми хизмат сифатини белгиловчи иккита баҳолаш мезонидан келиб чиқиб, шакллантирилади. Биринчиси — ижарага берувчини транспорт воситасидан нормал фойдаланиш имкониятини таъминлаш. Бу ерда энг аввало, транспорт воситасини техник жиҳатдан яроқли ҳолатда сақлаш тўғрисида сўз юритилмоқда. Ушбу мажбурият шарҳланаётган модданинг олдинги 1-қисми нормаларини ижро қилиш йўли билан амалга оширилади. Иккинчи мезон — транспорт воситасидан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш. Бу ижара объектининг хусусиятини ва унинг алоҳида ҳуқуқий режимини кўрсатади. Чунки, улардан фойдаланиш Ўз. Р ФК 999-моддаси мазмунига кўра, теварак-атрофдагилар учун ошиқча хавфни вужудга келтиради (ошиқча хавф манбалари ҳисобланади). 319 Агар, ушбу мезонларни техник маънода кўрадиган бўлсак, техник норма ва талаблардан келиб, чиқиб хизмат сифатини зарур ва етарлича баҳолаш лозим. Тарафлар ушбу мезонларга мажбурий тарзда сўзсиз бўйсунишлари керак. Аммо, транспорт воситасини ижарага бериш мақсади — тараф- ларнинг иқтисодий ва бошқа эҳтиёжларини қондиришдир. Ижарага олувчи учун бу ижарага олинган мулкдан юқори даражада тўлиқ равишда ўзининг тадбиркорлик ва бошқа фаолиятида фойдали хусусиятларни чиқариб олиш имкониятидир. Шунинг учун юқорида қайд қилинган мезонларни транспорт воси- тасини техник нормал ва хавфсиз ишлатилишини баҳолаган ҳолда шарт номада қайд қилинган тарзда ундан хўжалик, тижорат мақсадида фойдаланиш лозим. Бир турдаги транспорт воситасидан амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган ҳолда турли мақсадларда фойдаланиш мумкин. Масалан, денгиз ёки дарё кемаси юкларни, йўловчиларни, юк ва почталарни ташиш учун, балиқ ёки бошқа денгиз овларига, бошқа кема ёки ўзга сузувчи объектларни тортишга, махсус хизматларни амалга оширишга (овлашни қўриқлаш бўйича, санитар ёки карантин хизматлари ва ҳ.к.) илмий, ўқув, маданий, спорт ва бошқа мақсадлар учун ишлатилиш мумкин. Транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хиз- матларни тақдим қилиш ижарага берувчининг қонунда белгиланган маж- бурияти ҳисобланади. Аммо тарафлар шарт номада ижарага берувчининг ижарага олувчига тақдим этадиган хизматларнинг кенгроқ доирасини белгилашлари мумкин. Шарт номага мажбурий (бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизматлар) бўлганлардан ташқари, бошқа хизматларни тақдим этиш шартларини киритиш, тарафларнинг бу қисмга доир муносабатларини қўшимча йўналтиришни талаб қилади. 3. Транспорт воситасини бошқариш ва ундан техник фойдаланишни транспорт воситасининг экипажи амалга оширади. Шарҳланаётган мод- данинг 3-қисми экипаж таркибига тарафлар учун мажбурий бўлган қоидалар ва шарт нома шартларига доир талабларни қўяди. Тарафлар ушбу шартларни мустақил равишда, фақат улар транспорт қонунчилигида белгиланган, йўл қўйилган бўлсагина белгилашга ҳақлидирлар. Бироқ, 320 кўпчилик ҳолатларда транспорт уставлари ва кодекслари нормалари императив мазмунга эга. Транспорт уставлари ва кодекслари “Экипаж” тушунчасига унинг таркибига, аъзолари ва бошқаларга нисбатан талаб қўяди. Ўз. Р ҲК 51-моддаси Ҳаво кемасининг экипажи — командир, ҳаво учиш тарки- бидаги бошқа шахслар ва хизмат кўрсатувчи персоналдан иборат экан- лигини кўрсатади. Фуқаролик ва давлат ҳаво кемаларининг экипажлари таркиби ҳаво кемасининг тури ва тайинланиши билан боғлиқ ҳолда мақсади ва улардан фойдаланиш шартларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчи ва буюртмачи томонидан белгиланади ва ҳар бир турдаги ҳаво кемасининг учишда фойдаланилиши бўйича ҳужжатларда кўрсатилади. Ҳаво кемалари экипажлари таркибига ушбу ҳаво кемасидан фойда- ланиш билан боғлиқ, Ўз. Рнинг тегишлича Авиация маъмурияти ёки Мудофаа вазирлиги белгилайдиган тартибда бошқа авиация персонал- лари киритилиши мумкин. Ўз. Р ҲК 48-моддаси авиация персонали таркибига учиш таркибидаги шахсларни, ҳаво харакатини ташкил қилувчи ва хизмат кўрсатувчи ишларни амалга оширувчи шахсларни, ҳаво кемалари учишини ташкил қилувчи шахсларни, ҳаво кемала- рига техник хизмат кўрсатувчи шахсларни, ҳаво кемаларини учишини таъминловчи шахсларни киритади. Фуқаролик, давлат ва экспериментал авиацияси авиация персоналига ўтказиладиган шахсларнинг вазифалар рўйхатини Ўз. Р ВМ белгилайди. (қаранг. ВМ 2002 йил 4-сентябрдаги 313-сонли қарори билан тасдиқланган Ўз. Р Фуқаролик ва экспериментал авиацияси авиация персоналига тааллуқли вазифалар рўйхати, ВМ 2002 йил 21 октябрдаги 361-сонли қарори билан тасдиқланган Ўз. Р Давлат Авиацияси авиация персоналига таллуқли вазифалар рўйхати). Ўз. Р ҲК 49-моддаси ҳаво кемалари учишини таъминлаш ва бажариш билан бевосита боғлиқ авиация персонали касбга доир фаолиятга, шундай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига доир гувоҳнома мавжуд бўлган ва белгиланган талабларга соғлиғи ҳолати мувофиқ бўлган тақдирда йўл қўйилишини белгилайдиган қоидани ўрнатган. Авиация персоналини касбга доир фаолиятга йўл қўйиш ва уни амалга ошириш ҳуқуқига гувоҳнома бериш, шунингдек, соғлиғи ҳолатига доир 321 талаблар тиббий гувоҳлантириш тартибини фуқаролик ва эксперементал авиация учун авиация маъмурияти, давлат авиацияси учун Ўз. Р Мудофаа вазирлиги белгилайди. Фуқаролик авиациясининг авиация персонали касбий фаолиятни амалга оширишда амалдаги гувоҳномага эга бўлиши керак. (қаранг, “Ўз. Р Фуқаролик авиациясида учиш ишларини ташкил қилиш бўйича қоида” Ўз. Р авиация қоидалари (Ўз. Р АҚ-92).) Агар экипаж таркибига ва унинг мутахассислигига тарафлар учун мажбурий шарт ўрнатилмаган бўлса, улар шу турдаги транспорт воси- тасидан фойдаланишдаги одатдаги амалиёти ва шарт нома шартлари талаблари билан белгиланади. Шундай қилиб, ҳуқуқ норматив манбаининг тартибга солмаслик ҳолатида тарафлар томонидан Ўз. Р ФК 354-моддаси 7-қисми ва 6-мод- даси 3-қисми талаблари риоя қилинган одатлар ишлатилади. Экипаж аъзолари бўлиб, ижарага берувчининг яъни, у билан меҳнат муносабатларида бўлган, меҳнат ҳуқуқи (фуқаролик эмас) нормалари билан тартибга солинадиган ходимлари ҳисобланади. Бунинг натижасида экипаж аъзолари ижарага берувчининг бошқариш ва техник фойдаланишга доир фармойишларига бўйсунадилар. Шунинг билан бирга, транспорт воситасини тижоратда фойдаланиш билан боғлиқ масалаларда улар ижарага олувчининг фармойишларига бўйсинадилар. Чунки, денгиз, дарё кемасини муддатли фрахтлаш (тайм- чартер) шарт номаси бўйича капитан кемани тижоратда фойдаланишда фрахтга берувчига кемани юритиш, кемадаги ички тартиб ва кема экипажи таркибидан ташқари масалаларда бўйсунади Аммо, ушбу кўрсатмаларни кеманинг хавфсизлиги талабидан келиб чиқиб, бажариш имконияти бўлмаса (масалан, кема юритиш ман этилган сузиш районларига кириш мумкин бўлмаганлиги натижасида, об-ҳаво юзасидан кемаларнинг чиқиши ман этилганда, юк оғирлигининг кема сиғимига номувофиқлиги ва ҳ.к.) капитан бундай кўрсатмаларни бажар- масликка ҳақли. 5. Экипаж аъзолари хизматига тўлов (иш ҳақи маоши) бўйича хара- жатларни, шунингдек, уларни сақлаш юзасидан харажатларни (сутка- лик, хизмат сафари ва ҳ.к.) ижарага берувчи қоплайди. Аммо, ушбу норманинг диспозитивлиги натижасида тарафлар бошқа ҳолатларни ҳам кўзда тутишлари мумкин. Хусусан, тарафлар келишувига биноан 322 ушбу харажатлар ижарага олувчига тўлиқ ёки қисман юкланиши мумкин. Бунга тегишлича ижара тўлови камайтирилиши керак, чунки бундай ижаранинг баҳоси ҳисобига, экипаж хизмати тўлов харажатлари ва уларни сақлаш фақат бундай мажбуриятлар ижарага берувчига юклан- гандагина киритилади. 6. Шарҳланаётган модданинг 6-қисмида транспорт воситасининг ижара шарт номасида бошқача ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, бундай ҳолатда транспорт воситасини суғурталаш ва (ёки) етказилиши мумкин бўлган зарар учун ёки фойдаланиш натижасида зарар етказилса ижарага берувчига фақат бундай суғурталаш қонунда ёки шарт номада белгилан- ган бўлса юкланади. Транспорт воситасини суғурталаш ва унга етказилиши мумкин бўлган ёки фойдаланиш натижасида етказилган зарар учун жавобгарлик маса- лалари Ўз. Р ФК 918, 922, 923-моддалари, “Транспорт воситалари эгала- рининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги Қонун билан назарда тутилган. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling