Збекистон республикасининг


-модда. Ижарага топширилаётган мол-мулкка нисбатан


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   505
543-модда. Ижарага топширилаётган мол-мулкка нисбатан 
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари
Мол-мулкнинг ижарага топширилиши бу мол-мулкка нисбатан 
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бекор бўлиши ёки ўзгариши учун 
асос бўлмайди.
Шарт нома тузишда ижарага берувчи ижарага олувчини ижа-
рага топширилаётган мол-мулкка нисбатан учинчи шахсларнинг 
барча ҳуқуқлари (сервитут, гаров ҳуқуқи ва ҳоказолар) ҳақида 
огоҳлантириши лозим. Ижарага берувчи томонидан бу мажбурият-
нинг бажарилмаслиги ижарага олувчига мол-мулкдан фойдалан-
ганлик учун тўланадиган ҳақни камайтиришни ёхуд шарт номани 
бекор қилиш ва зарарни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
1. Қонун ёки шарт номага асосан мол-мулкка нисбатан бошқа шахс-
ларнинг ҳуқуқларининг мавжуд бўлиши чунончи, гаров, сервитут 


274
ҳуқуқининг мавжудлиги мол-мулкнинг мулкдорига уни тасарруф қилиш, 
шу жумладан уни ижарага бериш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди (ФК 173, 
277-моддалари шарҳига қаранг). Шу билан бирга мулкни ижарага бериш 
кўрсатиб ўтилган учинчи шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги лозим 
(ФК 9-моддаси). Шу муносабат билан мулк ижарага берилганда учинчи 
шахсларнинг ҳуқуқлари тўлиқ сақланиб қолинади. Масалан, гаровга 
олувчи хатто гаров шарт номаси тузилгандан сўнг ушбу мол-мулк ижарага 
берилган тақдирда ҳам белгиланган тартибда ундирувни гаровга олинган 
мол-мулкка қаратиши мумкин.
Ижарага берилаётган мол-мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари 
билан чегараланганлиги ижарага олувчи манфаатларига мос келмаслиги 
мумкин. Шу муносабат билан қонун ижарага олувчи томонидан шарт-
нома тузаётганда ижарага олувчини ушбу мол-мулкка нисбатан учинчи 
шахсларнинг барча ҳуқуқлари ҳақида огоҳлантириб қўйиш мажбуриятини 
юклайди. Бундай огоҳлантиришга тегишли маълумотларни шарт нома 
матнига киритиш мақсадга мувофиқ. Агар ижарага олувчи учинчи шахслар 
ҳуқуқлари ҳақида огоҳлантирилган бўлмаса, у ижарага берувчидан ижа-
рага олинган мол-мулк учун тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришни 
ёки шарт номани бекор қилиш ва ўзига етказилган зарарларни қоплашни 
талаб қилиши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling