Збекистон республикасининг
-модда. Мулк ижараси шарт номасининг муддати
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
540-модда. Мулк ижараси шарт номасининг муддати
Мулк ижараси шарт номаси шарт номада белгиланган муддатга тузилади. Агар мулк ижарасининг муддати шарт номада белгиланмаган бўлса, шарт нома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бунда тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса — уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб, истаган пайтда шарт номадан воз кечиши мумкин. Қонун ёки шарт номада номуайян муддатга тузилган мулк ижараси шарт номасини бекор қилиш ҳақида олдиндан огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. Қонунда мулк ижарасининг айрим турлари учун, шунингдек мол- мулкнинг айрим турларини ижарага олиш учун энг кўп (охирги) муддатлар белгилаб қўйилиши мумкин. Бундай ҳолларда, башарти ижара муддати шарт номада белгиланган бўлмаса ва қонунда белги- ланган охирги муддат тугагунича тарафлардан ҳеч қайсиси шарт- номадан воз кечмаса, охирги муддат ўтиши билан шарт нома бекор 268 бўлади. Қонунда белгиланган охирги муддатдан ортиқ муддатга тузилган бундай мулк ижараси шарт номаси охирги муддатга тенг муддатга тузилган ҳисобланади. 1. Мулк ижараси шарт номаси бўйича мол-мулк ижарага олувчига вақтин чалик эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланишга топши- рилганлиги сабабли шарт нома муддати мулк ижараси шарт номаси шарт- ларидин бири бўлиб ҳисобланади. Умумий қоидага кўра, мулк ижараси шарт номаси тарафлар келишувига мувофиқ белгиланадиган муддатга тузилади. Шу билан бирга қонун ижара муддатини шарт номанинг муҳим шартлари жумласига киритмайди. Шу сабабли шарт нома уни амал қилиш муддатини белгиламаган ҳолда ҳам тузилиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка- масининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига илова билан тасдиқланган «Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати қоида тариқасида беш йилни ташкил қилади. 2. Агар мулк ижарасининг муддати шарт номада белгиланмаган бўлса, шарт нома номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. Бу тарафлардан ҳар бирига истаган пайтда шарт номадан воз кечиш ҳуқуқини беради. Фақат тарафлар бир бирини бир ой олдин, кўчмас мулк ижарасида эса — уч ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши талаб қилинади. Кўрсатилган муддат диспозитив хусусиятга эга, яъни қонун ёки шарт номада огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари ҳам белгиланиши мумкин. 3. Мулк ижараси шарт номасининг алоҳида турлари учун қонунда шарт нома амал қилишининг энг кўп муддати белгиланиши мумкин. Маса- лан, ФК 559-моддасига мувофиқ, прокат шарт номаси бир йил муддатгача тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддасига кўра, ер участкасини ижарага беришнинг энг кўп муддати 50 йилгача бўлиши мумкин. Агар қонунда шарт нома амал қилиши учун энг кўп муддат белгиланган ва бунда мулк ижараси шарт номаси бўйича муддат аниқланмаган бўлса, агар тарафлардан бири қонунда белгиланган ушбу муддат ичида шарт номадан воз кечиш истагини билдирмаса, у ҳолда шарт нома қонунда белгиланган энг кўп муддатгача амал қилади. Агар шарт нома қонунда белгиланган энг кўп муддатдан ортиқ бўлган муддатга тузилган бўлса, у ҳолда шарт нома 269 ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқармайди. Бундай ҳолларда шарт нома қонунда белгиланган энг кўп муддатга тузилган ҳисобланади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling