Збекистон республикасининг


-модда. Мулк ижараси шарт номасининг шакли


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   505
539-модда. Мулк ижараси шарт номасининг шакли
Мулк ижараси шарт номаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжал-
ланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда 
эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.


266
Кўчмас мулк ижараси шарт номаси давлат рўйхатидан ўтказилиши 
лозим.
Мулк ҳуқуқининг келгусида ижарачига ўтишини назарда тутувчи 
мулк ижараси шарт номаси, бундай мулкнинг олди-сотди шарт номаси 
учун назарда тутилган шаклда тузилади.
1. Мулк ижараси шарт номаси оғзаки ва ёзма, шу жумладан нотариал 
тартибда тасдиқланадиган шаклда бўлиши мумкин. Бунда ёзма шаклга 
нисбатан қонунда қўшимча талаблар, шунингдек шарт номани давлат 
рўйхатидан ўтказишга доир талаблар қўйилиши мумкин. Мулк ижараси 
шарт номасининг шакли шарт номанинг муддати, унинг тарафлари бўлиб 
кимлар иштирок этиши, ижарага берилаётган мол-мулкнинг тури, мол-
мулкнинг тақдирига доир шартларга боғлиқ бўлади.
Мулк ижараси шарт номаси жисмоний шахслар ўртасида оғзаки 
шаклда фақат бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилиши мумкин. 
Бунда битим баҳоси аҳамиятга эга эмас. Бироқ, агар мулк ижараси 
шарт номасининг алоҳида турларига нисбатан қонунда ёзма шакл 
белгиланган бўлса, у ҳолда жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган 
мулк ижараси шарт номаси муддатидан қатъий назар оғзаки тузилиши 
мумкин эмас.
Ёзма шаклни талаб қиладиган мулк ижараси шарт номасини батафсилроқ 
кўриб чиқамиз.
Юридик шахслар ўртасида ёки юридик ва жисмоний шахслар ўртасида 
тузиладиган мулк ижараси шартномаси ёзма шаклда тузилиши лозим.
Бир йилдан ортиқ муддатга тузиладиган мулк ижараси шарт номаси 
шарт нома тарафлари бўлиб кимлар иштирок этишидан қатъий назар ёзма 
шаклда тузилиши керак.
Кўчмас мулк ижараси шарт номаси тарафлари бўлиб кимлар иштирок 
этишидан қатъий назар ёзма шаклда тузилиши ҳамда давлат рўйхатидан 
ўтказилиши талаб қилинади.
ФК 556-моддасига мувофиқ агар мулк ижараси шарт номаси келгусида 
ушбу мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ижарага олувчига ўтишини назарда 
тутса, у ҳолда мазкур шарт нома ушбу мол-мулкларни олди-сотди шарт-
номаси учун талаб қилинадиган шаклда тузилиши лозим. Чунончи, кўчмас 
мулк олди-сотди шарт номаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта 
ҳужжат тарзида тузилиши назарда тутилган (ФК 480-модда). Демак, ушбу 


267
ҳолатда ҳужжатлар алмашиш тарзида почта, телефон ёки бошқа алоқа 
воситасида ёзма шаклда шарт нома тузиб бўлмайди.
2. ФКнинг тегишли моддаларида мулк ижараси шарт номаси шаклига 
доир қўшимча талаблар ҳам белгиланган. Жумладан, прокат шарт номаси 
ёзма шаклда тузилади (ФК 558-моддаси).
Транспорт воситалари ижараси шарт номаси ёзма шаклда тузилиши 
лозим. Бунда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган транспорт 
воситалари ижараси шарт номаси нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши 
лозим (ФК 565-моддаси).
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шарт номаси тарафлар имзолайди-
ган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади, агар шарт нома муддати 
бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилса, шарт нома давлат рўйхатидан 
ўтказилиши ҳам лозим (ФК 574-моддаси).
Корхонани ижарага бериш шарт номаси тарафлар имзолаган битта 
ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади ва у нотариал гувоҳлантирилиши 
ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФК 580-моддаси).

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling