Збекистон республикасининг


-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   505
534-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)
ни бошқа шахсга бериш шарт номаси бўйича мажбуриятларнинг 
ворисларга ўтиши
Олувчи вафот этган тақдирда умрбод таъминлаш шарти билан 
уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт-
номаси бўйича мажбуриятлар унинг ворисларига ўтади. Олувчи-
нинг ворислари бўлмаганида ёки улар умрбод таъминлаш шарти 
билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш 
шарт номасини бажаришдан воз кечганларида олувчига берилган 
уй-жой (уйнинг бир қисми), квартира уни бошқа шахсга берувчига 
қайтарилади.
Умумий қоидага кўра, қонун умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой 
(уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номаси бўйича 
уй-жойни бошқа шахсга ўтишига йўл қўймайди. Бу шарт номанинг хусусиятидан 
келиб чиқади ва уй-жойни берувчининг манфаатларига мос келади.
Шу билан бирга олувчи вафот этган ҳолларда уй-жой унинг ворисла-
рига ўтади. Тегишлича, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг 
бир қисми), квартирани бошқа шахсга бериш шарт номаси бўйича маж-
буриятлар ҳам ўтади. Ушбу қоида бир томондан уй-жойни берувчининг 
манфаатларини ҳимоялайди, чунки у (олувчи вафот этган бўлса ҳам) 
моддий таъминот олишни давом эттиради, бошқа тарафдан эса, шарт нома 
бўйича тараф сифатида янги шахс кириб келади, уй-жойни берувчи у 
ҳақда тасаввурга эга бўлмаслиги ҳамда бу ҳолат унинг манфаатларига мос 
келмаслиги ҳам мумкин. Умуман олганда, шарҳланаёган модда моддий 
таъминот олишга муҳтож бўлган уй-жойни берувчининг манфаатларини 
ҳимоя қилишга қаратилган.


261
Уй-жойни олувчининг ворислари бир нечта бўлса, улар ўзларининг 
меросдаги улушларига мутаносиб равишда мажбуриятларни бажарадилар. 
Улардан биронтаси меросдан воз кечган тақдирда, унинг мажбуриятлари 
бошқа меросхўрларга ўтади.
Уй-жойни олувчининг ворислари бўлмаса ёки улар умрбод таъмин-
лаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми), квартирани бошқа шахсга 
бериш шарт номасини бажаришдан воз кечганларида олувчига берил-
ган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартира уни бошқа шахсга берувчига 
қайтарилиши лозим.


262

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling