Збекистон республикасининг
-модда. Рента тўлаш шарти билан топширилган мол-мулкнинг
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 33-БОБ. УМРБОД ТАЪМИНЛАШ ШАРТИ БИЛАН УЙ-ЖОЙ (КВАРТИРА)НИ БОШҚА ШАХСГА БЕРИШ 530-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни
529-модда. Рента тўлаш шарти билан топширилган мол-мулкнинг
тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан бузилиш хавфи Умрбод рента тўлаш шарти билан топширилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши рента тўловчини рентани шарт номада назарда тутилган шартларда тўлаш мажбури- ятидан озод қилмайди. Умрбод рента тўлаш шарти билан топширилган мол-мулкнинг тасо- дифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши рента тўловчини рентани шарт номада назарда тутилган шартларда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Ушбу қоида ФК 175-моддасига ҳам мос келади. Яъни, унга мувофиқ, мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи, агар қонун ҳужжатларида ёки шарт номада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулк эгасининг зиммасида бўлади. Мазкур қоида умрбод рента ҳақ эвазига ёки текинга берилганидан қатъий назар амал қилади. Бунда умрбод рента олувчи доимий рента олувчига нисбатан кўпроқ ҳимояланган ҳимояланади. Ушбу ҳолат умрбод рента хусусияти билан белгиланади. 253 33-БОБ. УМРБОД ТАЪМИНЛАШ ШАРТИ БИЛАН УЙ-ЖОЙ (КВАРТИРА)НИ БОШҚА ШАХСГА БЕРИШ 530-модда. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шарт номаси Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми) ни, квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасига мувофиқ, бир тараф (олувчи) ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган бошқа тараф (бошқа шахсга берувчи)ни натура ҳолида (уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва зарур ёрдам кўрсатиш тарзида) умрбод моддий таъминлаш мажбуриятини олади, бошқа шахсга берувчи эса олувчига уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани мулк қилиб бериш мажбуриятини олади. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квар- тирани бошқа шахсга бериш шарт номаси умрбод рента шарт номаси билан умумий ўхшаш жиҳатларга эга. Жумладан, мазкур шарт нома ҳам таъминот олувчининг шахси билан боғлиқ яъни, уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани берувчи ҳаёти давомида шарт нома амал қилади. Шу билан бирга ушбу шарт номалар ўзига хос хусусиятларга ҳам эга бўлиб, умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш чекланган характер касб этади. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, кварти- рани бошқа шахсга бериш шарт номаси тарафлари бўлиб фақат фуқаролар иштирок этади. Бунда моддий таъминот олувчи, яъни уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга берувчи бўлиб ёши ёки соғлиғи туфайли меҳнатга лаёқатсиз бўлган фуқаро қатнашади. Шарҳланаётган моддада кўрсатилишча, умрбод таъминлаш шарти билан топшириладиган мол-мулк фақат кўчмас мулкнинг бир тури бўлган уй-жой (уйнинг бир қисми), квартира ҳисобланади. Бунда уйнинг 254 бир қисми шарт нома предмети сифатида берилиши мумкин. Уй-жой кодекси нинг 9 ва 10-моддаларига кўра, фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар турар жой ҳисобланади. Уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга берувчига бериладиган моддий таъминот қоида тариқасида натура тарзида берилади. Бундай таъминот уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга берувчини уй-жой бериш, овқатлантириш, парваришлаш ва унга зарур бўлган бошқа ёрдам тарзида берилиши мумкин. Фақатгина уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани олувчи томонидан шарт нома юзасидан мажбурият- ларини бажармаса ёки тегишли даражада бажармаса, бошқа шахсга берувчи таъминотни вақти-вақти билан ҳақ тарзида тўлаб туришга алмаштиришни талаб қилиши мумкин. Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга бериш шарт номасида рента шарт номаси бўйича рента тўловчи ва рента олувчидан фарқли равишда уй-жой (уйнинг бир қисми)ни, квартирани бошқа шахсга берувчи ва таъминот берувчи ўртасидаги алоқа нисбатан яқин бўлиши назарда тутилади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling